Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга кўра ишни аввало ҳаёт ҳақидаги тушунчалар, ўлчовлар ва қаноатлар мажмуасидан иборат фикрларни пайдо қилишдан бошлаш, сўнгра одамларнинг кўпчилиги ёки уларнинг ичидаги кучли бир гуруҳ бу фикрларни қабул қилишларига эришиш керак бўлади. Шунда табиий ва муқаррар равишда давлат вужудга келади.
Ҳар қандай мамлакатда ҳокимиятни қўлга олиш шу ердаги уммат ёки уммат ичидаги кучли гуруҳ қабул қилган тушунча, ўлчов ва қаноатлар мажмуасини ҳокимиятга етишишнинг тариқати қилиб олиш орқали ҳамда одамлар манфаатларини шу тушунча, ўлчов ва қаноатларга мувофиқ адо қилиб бериш орқали амалга ошади. Аммо одамлар қаноатланган ёки қабул қилган тушунчаларга зид бўлган тушунча, ўлчов ва қаноатларни татбиқ қилиш учун ҳокимиятни қўлга олиш ирода қилинса, бу иш фақат умматнинг моддий ва фикрий қувватидан кўра қудратлироқ моддий ва фикрий куч ёрдамида қилинадиган ташқи ҳужум орқали амалга ошиши мумкин.

Шу сабабли умматда исломий тушунча, ўлчов ва қаноатларни пайдо қилиш учун ва буларни умматга - у қаноатланиб қабул қилиши мақсадида - кўтариб чиқиш учун ҳамда кейин бирор минтақада ўзининг фикрий ва моддий қуввати билан бутун мусулмон оламига кўчиб, уни ягона Ислом Давлатида бирлаштирадиган исломий давлатни вужудга келтириш учун ишни умматдан бошлаш зарурдир. Бу фикрларни, бошқача қилиб айтганда бу тушунча, ўлчов ва қаноатларнинг мажмуасини жамиятда пайдо қилувчи омил, кучли гуруҳни ёки кўпчилик одамларни ушбу фикрларни қабул қилиб, жамиятда улар асосида яшаш зарур деб биладиган қилиб қўювчи омил фақат ҳизбдир.

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37