Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шахснинг қудрати қанчалар улуғ бўлса-да, қудрати бир неча бор заиф вужудга таъсир қила олмайди. Бинобарин бир вужудга фақат бошқа вужудгина таъсир кўрсата олади.
Бу бир томондан. Бошқа томондан эса, фикрат бир шахснинг зеҳнида пайдо бўлган пайтда шахсий фикрлик белгиси билан ажралиб туради. Бу фикратнинг пайдо бўлиш сабаби қандай бўлишининг фарқи йўқ, яъни у шахснинг ўзидан чиққан ёки бошқадан эшитган бўладими - бу эшитиш китобдан ўқиб билиб олиш ёки бошқа бировнинг айтганини уқиб олиш шаклида бўлишидан қатъи назар - фарқи йўқ. Бу фикрат - агар у фақат фикрлаш тарафида турса ҳамда уни ўша шахс ўзининг мулки деб ҳисобласа ва фақат ўзининг фикри деган белгида ажралиб туришига қаттиқ интилса - шахсий фикр сифатида қолаверади. Натижада у фақат гапириб юриладиган ёки китоблар ичига жойлаб қўйиладиган назарий фикрларга айланиб қолади. Муфаккирлар ва уларнинг фикрлари баён қилинган китоблар нечоғлик кўп бўлмасин, бундай фикрат давлатда ҳам, умматда ҳам ҳеч қандай таъсир пайдо қилолмайди. Бу фикрат муфаккирда қаноатга айланган пайтда, у шахсий фикрдан тушунча ва ўлчовга кўчади ва фақат фикрлаш тарафидан фикрлаш ва татбиқ қилиш тарафига ўтади. Пировардида бу фикр фикрлаш доирасидан одамларда мавжуд бўлиш, сўнг жамиятда мавжуд бўлиш ўрнига чиқади.
Фикратни бундай кўчадиган ва ўтадиган қилувчи омил унга бўлган қатъий иймон, яъни муфаккирдаги воқеликка мувофиқ бўлган қатъий тасдиқлашдир. Бунга олиб борадиган йўлга келсак, у такрорлаш, қаноатлантириш ва татбиқ қилиш йўлидир.
23-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|