| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунинг учун одамлар устидан ҳукм юритилаётган кайфиятга қарши чиқиш Ислом ҳукмларига мувофиқ равишда ва фақат ҳужум қилинаётган масаладаги шаръий ҳукмни баён қилиб бериш орқали бўлиши лозим.
Сиёсий курашдаги ҳаракат шундай бир шаклда олиб борилиши керакки, бунда мавжуд салтанатнинг ўзи қовурғаларини синдириб ташлайдиган, ҳайбатини йўқотадиган, одамларнинг унга тамаъсини пайдо қиладиган нарсага дучор бўлсин ҳамда унинг ҳалқумидан олиб, ҳаётига барҳам берувчи қўл ва бармоқларни кўпайтирадиган аҳволга тушиб қолсин, Ислом бошқарувига, Ислом Давлатига ва Ислом байроғига одамларнинг иштиёқини қўзғатиб юборсин.
Лекин олиб борилаётган ишдан кўзланган ғоя ҳокимиятни қўлга олиш эмас, балки исломий ҳаётни қайта тиклаш ва Ислом даъватини бутун оламга ёйиш экани ҳамда бунинг тариқати ҳокимият экани бирор лаҳза ҳам ёддан кўтарилмаслиги керак. Демак мавжуд салтанатни қўлга олиш исломий ҳаётни қайта тиклашнинг, яъни одамлар ўртасидаги мавжуд алоқаларни исломий алоқаларга айлантиришнинг тариқатидир. Ҳокимиятга фақат шу ишларнинг тариқати деб қараш керак. Демак, масала ҳокимият тепасидагиларни парчалаш учун ҳаракат қилишнинг ўзи эмас, балки масала Ислом фикрларини жамиятда ҳукмрон фикрларга айлантиришдир, токи ҳокимият тепасидагиларни парчалаш ва уларнинг қўлидан салтанатни тортиб олиш шу исломий фикрларнинг ҳукмронлиги йўли билан бўлсин.
Бу бир жиҳатдан. Бошқа жиҳатдан эса, аниқки, давлат ўзи асосланадиган янги фикрларнинг пайдо бўлиши билан пайдо бўлади, ундаги салтанат ҳам шу фикрлар ўзгариши билан ўзгаради.
17-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|