Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Давлат ўзининг вужудий сифати билан, халқ ёки уммат жамоий сифати билан тушунча, ўлчов ва қаноатларнинг манбаи эмас, балки давлат ва халқ (ёки уммат) бу нарсалар ижро қилинадиган ўриндир. Уммат тушунча, ўлчов ва қаноатларни ўзига ижро қилади, давлат эса уларни умматга ижро қилади. Демак, давлат ва уммат ушбу ўлчов, тушунча ва қаноатлардан таъсирланувчидир, буларни ишлаб чиқарувчи эмас. Улар ҳаётда ўлчов, тушунча ва қаноатлар тақозосига биноан ҳаракат қилишади ва ишларни бажаришади. Яъни тушунча, ўлчов ва қаноатлар пойдевор вазифасини бажаради. Давлатнинг ҳуқуқий воқелиги ва умматнинг жамиятдаги воқелиги ундан келиб чиқади.
Демак, ушбу тушунча, ўлчов ва қаноатларнинг манбаи ҳамда уммат ва давлатга таъсир ўтказувчи нарса давлат ва умматдан бошқа бўлиши ва у таъсирланувчи эмас, таъсир ўтказувчи бўлиши керак. Шунингдек у нарса тушунча, ўлчов ва қаноатларни пайдо қилиш, мустаҳкам ўрнатиш, муҳофаза қилиш, тўғрилаш ва алмаштиришга қодир бўлиши зарур.

Баъзан зеҳнга уммат орасидаги муфаккир шахслар умматни уйғотишади ва улар давлат ва жамиятни ҳам вужудга келтиришади, деган фикр келади. Бу ўринда пайғамбарлар ва ислоҳчилар мисол қилиб келтирилади, зеро, улар ўз умматларини уйғотганлар. Мана шу ерда хато содир бўлади, қадамлар тойилади. Чунки шахслар - шахс деган сифатлари билан - вужуд ҳисобланмайдилар. Уммат ва давлат эса вужуддир. Бу иккисига булардан кўра кучлироқ бўлган ва ўзида вужудлик сифатини мужассам этган ҳамда бир вужудни ташкил қилиш имкониятини берувчи робита билан боғланган омиллардан таркиб топган вужудгина таъсир кўрсата олади.

 

22-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37