Бироқ бу алоқалар уларни бошқариб турган салтанат воситасида юргизилади. Худди шу салтанат билан одамлар ўртасида ҳам алоқалар мавжуддир. Шунинг учун жамиятга таъсир қилишда шахслар ўртасидаги алоқаларга қарши чиқишнинг ўзи етарли эмас. Балки салтанат ва халқ ўртасидаги алоқаларни куч ва журъат билан қарши чиқиш орқали ларзага келтириш зарур. Шунда одамлар ўртасидага мавжуд алоқалар таъсирланиши мумкин бўлади. Шунга кўра жамиятга ҳужум қилиш ва унинг ичига кириш одамлар ўртасидаги алоқаларга қарши чиқишни эмас, балки салтанат ва уммат ўртасидаги инсон манфаатлари хусусидаги алоқаларга қарши чиқишни англатади. Чунки одамларнинг ишларини, ўзаро алоқаларини бошқариш салоҳияти салтанат қўлидадир. Модомики унга кучли ва доимий зарба берилмас экан одамлар ўз жамиятларининг ёмонлигини ва бу жамиятни ўзгартириш зарурлигини ҳис қила олмайдилар, кўтариб юрган фикрларининг ва манфаатлари томон ундовчи туйғуларининг хато эканини англай олмайдилар. Шунинг учун ҳизбнинг энг кўзга кўринган иши салтанат ва уммат ўртасидаги барча соҳалардаги алоқаларга қарши чиқишдир. Бу нарса кўприклар, шифохоналар барпо этиш каби одамлар манфаатини бевосита бошқариш бўладими ёки вазирлар тайинлаш, парламент сайлаш каби амалларни бошқаришга алоқали бўладими, фарқи йўқ. Салтанат деганда биз ҳукм юритишни, яъни бошқарувни назарда тутмоқдамиз. Ислом оламидаги ҳозирги бошқарув, исломий бошқарувда бўлганидек, ёлғиз битта ҳокимнинг ўзида гавдаланмай, балки демократик тузум суратида барпо бўлган бошқарув бўлиб, у битта ҳокимнинг ўзида эмас, балки шу билан бирга ҳокимиятни бошқарувчи ҳукмрон гуруҳда ҳам намоён бўлади.
7-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|