Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Сиёсий ҳизбнинг бундан бошқа иши бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳизб ўзини сиёсий ҳизб сифатида сақлаб қолиши ва ўз раъйларини сиёсий фикрларга айлантира олиши, яъни одамларнинг манфаатларини бошқаришга таъсир кўрсата оладиган, ҳизбнинг ва шахсларнинг зеҳнида ҳислари билан сеза оладиган ва ақллари билан идрок этадиган фикрларга айлантира олиши осон бўлиши учун ҳамда бу сиёсий раъйлар жамиятда ҳукмрон бўлиб қолиши учун, жамиятни ўзгартириш мақсадида ҳаракат қилаётган ҳизб унда осон айланиб, кезиб юра олиши учун юқоридаги вазифалар аниқ ва равшан бўлиши зарурдир. Шунга кўра «Сиёсий тушунчалар» китобида айтиб ўтилган: «Ҳизбдаги тартибли сақофат ва жамоий сақофат, гарчи у сақофий иш бўлса ҳам, сиёсатдан деб қаралади» - фикри доимо идрок қилиниши лозимдир. Зеро, сиёсий фикрлар «ҳоким сиёсий фикрлар асосида муҳосаба қилинади ҳамда одамларни шу фикрлар билан бошқариши учун ҳаракат қилинади», деган асосда берилади. Ҳокимларнинг режаларини очиб ташлаш ва манфаатларни табанний қилиш сиёсатдан бўлиб, у сиёсий ишдир, чунки булар орқали ҳизб ҳокимларнинг иш ва тасарруфларига зарба беради.

Шунга кўра сақофий вазифани адо этаётган сиёсий ҳизб жамиятда фаолият олиб боряпти деб ҳисобланмайди. Балки у жамият сари юришни бошлаш учун фикрат ва тариқатни чуқур тушуниб оляпти деб ҳисобланади. Одамларга хитоб қилишга ҳаракат қилаётган сиёсий ҳизб жамиятда фаолият олиб боряпти деб ҳисобланмайди. Балки у бу ҳолда жамият сари амалий юраётган бўлади. Одамлар ўртасидаги алоқаларга тинимсиз қарши чиқиш билан ҳам жамиятга киришга ҳаракат қилаётган сиёсий ҳизб жамиятда фаолият олиб боряпти деб ҳисобланмайди. Балки бу ҳолда сиёсий ҳизб фақат жамият эшигини очаётган бўлади.

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37