Жамият мана шу зулфин ва қулфлар сабабли исломий фикрлар олдида берк тураверади. Жамиятга кириш фақат ундаги мана шу ўлчовлар, тушунчалар ва қаноатлар орқалигина бўлиши мумкин. Агар жамиятга исломий фикрларни киритиш учун дипломатик йўллар ишга солинадиган ва жамиятдаги мавжуд ўлчов, тушунча ва қаноатлар восита қилиб олинадиган бўлса, Исломнинг жамиятга кириши тўсилибгина қолмай, Исломнинг ўзи жамиятдан узоқлаштириб юборилади. Жамиятга эса ёлғиз шахснинг ўзи исломий бўлмаган ўлчовлар билан кирган бўлади ва у фақат мавжуд ғайри исломий жамиятни мустаҳкамлаб, Исломни эса жамиятдан узоқлаштириб юборади. Шунинг учун ушбу ўлчовларни ақидавий услуб билан парчалаб ташлаш зарур. Мана шунда улар парчаланиб кетади ва жамият эшиги очилиб, Ислом фикрлари ҳамда куфр фикрлари ўртасида кураш бошланади. Демак, жамиятга кириш учун қўйиладиган биринчи қадам аввало ўлчовларни, хусусан асосий ўлчовларни парчалашдир. Жамият эшиги ортидаги зулфин ва қулфларга мисол қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин: «Араб миллатчилиги», «Ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслик», «Ватанпарварлик», «Социализм», «Демократия», «Ўз-ўзини бошқариш», «Исломнинг мослашувчанлиги», «Бошқа умматлардаги қонуншуносликдан фойдаланиш» «Сиёсат бошқа, дин бошқа» ва бошқалар. Бу ўлчовлар ҳар қандай фикрлар қиёсланадиган ва иккинчи даражали фикрлар қуриладиган асос деб ҳисобланади. Жамиятга кириш осон бўлиши учун ушбу ўлчовларни парчалаб ташлаш ва уларга қақшатқич зарба бериш орқали уларнинг сохталигини фош қилиш вожиб бўлади.
35-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|