Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Рашиднинг уйқуси қочди. У Ислом раҳбариятининг вакили билан куфр раҳбариятининг вакили ўртасидаги фарқ ҳақида ўйлади. «Қодисия» жангидаги оддий бир жангчининг урушни уч кунга тўхтатиб тура олишини эшитганида, Форс лашкарбошиси Рустам ҳайратдан ёқа ушлаганди. Бу ерда эса бир ўзбек аёлининг номусига тажовуз қилинганини вазир ўринбосари ҳал қилолмаяпти. Бу иш ҳам ачинарли ва ҳам кулгили ҳолат эди. Ажабо, аслида иффатлар топталишининг олдини олиш уларнинг вазифаси эмасми? Рашид хаёлан ҳезалакликни даражаларга ажратди: Бир аёлнинг иффатига тажовуз қилинаётганини кўра била туриб индамай кетиш - қуйи даража. Бу ишнинг олдини олиш учун ҳаракат қилаётган кишига ёрдам бермаслик - ўрта даража. Шу жирканч жиноятнинг тарафини олиш, унга ён босиш - олий даража. О, Тангрим, ҳуқуқ ҳимоячилари олий даражали ҳезалаклар бўлмиш халқимга ўзинг раҳм қил! Уни ҳамиятсиз, қўғирчоқ раҳбарчалардан халос эт! Ичида нафрат ва бурч олови аланга олаётган Рашид тун алламаҳалга боргандагина ухлашга муваффақ бўлди. Тушида ҳам Қодировнинг жизғанаги чиқаётган эмиш. Рашид унинг ёнига бориб:
- Сиздан бир нарсани сўрасам майлими? - деб сўраганмиш.
- Сўра! - деб хўмрайганмиш Қодиров.
- Хотинингиз ёки қизингизнинг номусига тажовуз қилинса ҳам, бу ишга уни ким бажарганига қараб баҳо берасизми? - деганмиш Рашид.
Қодиров тутоқиб кетганмиш. Урмоқчи бўлиб хезланармиш-у, нимагадир тўхтаб қолармиш.
- Сен билан ҳали алоҳида гаплашаман, - деб, сўз оҳангига ғазаб, таҳдид тўнини кийдирмоқчи бўлармиш-у, аммо эплолмасмиш. Аянчлилик, бечоралик, чинқириққа ўхшаш бошқа бир оҳанг чиқиб кетармиш.
Шу пайт қаердандир Расул пайдо бўлиб:
- Қойил, дўстим, зарбанг тўппа-тўғри нишонга тегди, Қодиров ҳақиқатда ҳам мазкур ишга одамига қараб баҳо берувчилар тоифасидан, - деганмиш. Қодиров нокаутга учраган боксчидек мувозанатини йўқотиб, каловланиб, сўз оҳангини бошқаролмай қолганмиш. Кўппакларига Рашидни кўрсатиб, нималарнидир тайинлаганмиш...

 

Руҳий мағлубиятга чидолмаган Қодиров қасос олиш учун ўзидан-да золимроқ, Ўзбекистон зоналарида «ломкачи» (синдирувчи, эгдирувчи) лақабини олган Абдукарим Шодиевни юборди. Бу золим 19 октябр соат 1000да спиртли ва … ичимликлар ичирилиб, ваҳшийлаштирилган ҳарбийлардан катта доира ясаб, номуси йўлида тили билан курашган йигитларни битта-биттадан олиб чиқиб азоблади. Дўлдек таёқ зарбалари остидаги мусулмонлар овозларининг борича такбир айтишганида уларнинг оғизларини йиртишга буюрди. Унинг кўз ўнгида оғизлар

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29