| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Учинчи босқич
Рашид гўё онадан қайта туғилгандек бўлди. Дунёга бошқача кўз билан қарай бошлади. Назарида ҳаёти энди мазмун касб қилгандек эди. Бутун умри мобайнида излаганини топиб, дили яйради. Айни пайтда уни асраб-авайлай билиш хавотирлари ҳам йўқ эмасди.
Рашид учун янги ҳаёт бошланди. Унинг бутун диққат-эътибори даъватга қаратилди. Ўзининг устида беаёв ишлади. Илми билан ҳам, амали билан ҳам том маънодаги даъватчи бўлишга интилди. Набаҳонийнинг: «Бу даъватни ёювчилар агар дилларига камолотга интилиш уруғини экмасалар, доимо ҳақиқатни изламасалар, ёпишиб қолган бегона тушунчалардан тозалаш учун билган нарсаларининг ҳар бирини доимо текшириб турмасалар, олиб чиқаётган фикрлар соф ва тиниқ сақланиб қолиши учун яқин турса унга илашиб олиши эҳтимоли бўлган ҳар қандай фикрни ундан йироқлаштирмасалар масъулиятнинг уддасидан чиқа олмайдилар, олдиларига қўйилган вазифани бажара олмайдилар», деган гапидан қаттиқ таъсирланиб, етук шахс бўлиш учун кўп тер тўкди. Тингловчилар сўзидан таъсирланиб, ҳидоят топсалар, Яратганга ҳамду санолар айтар, шукрона намозини ўқир эди. Гапининг таъсири бўлмай қолган пайтда эса иллатни ўзидан қидирар, нафл намозлар ўқиб, истиғфорни кучайтирарди.
«Ҳар тўкисда бир айб», деб тўғри айтишган экан. Ота-онаси ҳам, Дилором ҳам унинг қувончига шерик бўлишмади. Аввалига бепарво бўлишди. Золимлар томонидан тазйиқлар, турли миш-мишлар кучайгач, йўлингдан қайтасан, деб туриб олишди. Ҳатто отаси, қайтмасанг, оқ қиламан, дейишгача борди. Ўшанда отасига:
- Ада, биламан, сиз менга меҳрибонсиз. Мени яхши кўрасиз. Баданимга зирапча киришини ҳам хоҳламайсиз. Фақат, нега мени тушунолмаяпсиз, ҳайронман? Менинг энг бебаҳо бойлигим бу - умрим. Уни энг керакли ишга сарфлашни хоҳлайман. Аллақандай майда-чуйда, арзимас нарсаларга исроф қилиб юборишдан чўчийман. Тўғри, ота-она ҳам, оила ҳам керак. Сизларни ҳизбийлар ота-онасини ўйламайди, дейдиганлардан кўра юз баробар, минг баробар кўпроқ ўйлашимни жуда яхши биласиз. Сизларни ўйлашим, сизларга бўлган муҳаббатим тутган йўлимга бўлган ишончимни кучайтирса кучайтиряптики, асло сусайтираётгани йўқ. Ахир, сиз ҳам Худога ишонасиз-ку! Жон ада, Худонинг йўлини топгандан кейин ҳам шайтоннинг йўлидан қайтмаслик мумкинми? Шайтоннинг узлуксиз ҳужумига қарши қўл қовуштириб ўтиришимиз жоизми? О, адажон, менинг шу йўлни танлаганимдан ачинишингиз эмас, фахрланишингизни қанчалар истаётганимни билсангиз эди. Гарчи елкадош бўлиб ёнимда турмасангиз ҳам, ҳеч
9-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|