Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчи босқич


Рашид иймон ҳаловатини топди. Дунёнинг ҳар қанча неъмати унинг қаршисида ҳеч нарса эканини дил-дилидан ҳис қиларди. Бепоён саҳрога нисбатан игнанинг учидек жой қанча бўлса, ўшанчалик ҳам бўлмаган абадият қаршисидаги инсон умри нақадар қисқалигини ўйлаб, ҳайратланарди. Айни пайтда шу лаҳзалик умр инсон учун нақадар қимматлигини, унинг ўтган бир лаҳзасини қайтариш учун бутун дунё бойлиги ҳам етмаслигини тушунди. Шундай бўлгач, уни фақат бир нарсага, биргина мақсадга сарфлаш лозимлигини англаб етди. Абадият билан туташиш! Ўзингнинг, қилган амалларингнинг изсиз йўқолмаслиги! Нақадар роҳат! Нақадар лаззат! Нақадар ором! Абадийликдан узилиш! Нақадар кулфат! Нақадар машаққат! Нақадар изтироб! Абадийлик билан туташиш инсонни қанчалар юксалтирса, ундан узилиш шунчалар тубанлаштиради. «Қуръон соясида яшар эканман, гўё бир баландликка туриб олиб, ер юзида вижирлаб ётган динсизликка, динсизларнинг арзимас, бир чақага қиммат қизиқишларига назар ташлардим. Катта одам гўдакларнинг ўйинчоқларию қўғирчоқларига бераётган эътиборларини кузатиб турганидек, уларнинг гўдакона билимлари, гўдакона тасаввурлари, гўдакона ташвишлари билан гердайиб юришганини кўриб турардим...». Саййид Қутбнинг бу сатрларини Расул жўшиб ўқиб бераётганида Рашид ўтмишидан уялиб кетганди...


Бир куни у дўстидан сўради:
- Расул, бунча нарсани қаёқдан ўргангансан?
- Ҳали бу ҳақда кўп гаплашамиз.
- Шунча нарсани биларкансан, менга ўргатдинг. Атрофимиздагилар-чи? Яқинларимиз-чи? Умуман, одамлар-чи? Наҳотки улар дунёдан шундай нарсалар борлигидан бехабар ўтиб кетишса?! Ёки бу нарсаларни ҳамма билган-у, битта мен бехабар қолганманми?


Расул дўстининг соддадиллигидан завқланиб кулди. Кейин:
- Айтдим-ку сенга, ҳали бу ҳақда кўп гаплашамиз, деб. Ҳали сенга кўп нарсаларни айтишим керак, - деди.


- Ҳозир айт.
Расул дўстига ҳамма нарсани айтиш фурсати келганини англади. Гапни куфр билан Ислом орасидаги кураш то қиёмат кунигача давом этишидан бошлаб, ҳозирги кундаги «Ҳизбут Таҳрир» жамоасининг фаолияти билан якунлади. Ҳизб ҳақида атрофлича маълумот берди. Кейин унга аъзо бўлишга таклиф қилди...

Рашид қасамёд қилаётганда ҳаяжон ва масъулият ҳиссидан батамом ўзини йўқотиб қўйганди. Гўё унинг оғзидан тоғдан-да оғирроқ сўзлар чиқаётганди. Ҳатто Дилором билан илк бора учрашганида ҳам бу қадар ҳаяжонланмаган эди. Расул уни табриклагани ёнига келганида терга ғарқ бўлганди...

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29