Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ку», деган гапларини эслади. Хона совуқ бўлгани учун деярли ухлаб бўлмасди. Эндигина кўзи уйқуга кетса, тишларининг тақирлашидан уйғониб кетарди. Ўрнидан туриб, ҳаракат қилар, бироз қизигач, яна уйқуга ётар, кейин яна ўшандай совуқдан тишлари тақирлай бошларди. Бу ҳолат уни Раббисига янада пухтароқ боғларди. Рашид Парвардигори олам билан ёлғиз қолиш лаззатини ҳеч қачон бу қадар ҳис қилмаганди. Гўё юраги «Аллоҳ-Аллоҳ», деб урарди, нафаслари «Аллоҳ-Аллоҳ», деб кириб чиқарди...


ШИЗО иш бермагач, Рашидни БУРга ёпишди. Унинг ҳам фойдаси бўлмагач, раскрутка қилиб, «Жаслиқ»қа жўнатиб юборишди. «Борса-келмас» лақабини олган «Жаслиқ» зонаси гўё инсон жисмини азоблаш бўйича тажриба ўтказиладиган лаборатория, қисқа қилиб айтганда, Дажжол дўзахининг энг туби эди.


Гоҳида азоблар Рашиднинг жонидан ўтиб кетарди. Шундай пайтларда бир йўлини қилиб, бирор золимни ўлдириш, ортидан ўзи ҳам ўлиб кетавериш хусусида ўйлаб қоларди. Йўл бу эмаслигини, ҳар қандай шароитда ҳам сабр қилиш лозимлигини билгани учун ўзини тиярди. Тинимсиз:


رَبَّنَا لاَ تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ
„Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин - энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт!“, [3:8]
дуосини такрорларди.

 

Кишига тортаётган азоблари бежиз кетмаслигини - ухровий фойдани англаш қанчалик таскин берса, самарасини шу дунёнинг ўзида кўриш - дунёвий фойдага эришиш ҳам ўшанчалик таскин бераркан. Рашид Расулнинг, Аллоҳ Ўз динини золимнинг қўли билан ҳам ривожлантиради, деган маънода бир ҳадис айтиб берганини эслади. Бу гапнинг тасдиғини воқеда кўриш Рашид тортаётган азобларнинг дунёвий самараси сифатида намоён бўлди. Гап шундаки, унинг қамалиши, азобланиши, таҳқирланиши ота-онаси, хотини, дўстлари, қариндошлари олдида мавжуд жамиятнинг асл башараси очилишига, зулм, адолатсизлик, тубанлик, разиллик ботқоғига ботиб қолганини кўрсатишга ва алал-оқибат кўпгина яқинларининг ҳақиқатни англаб, дин билан динсизликни ажратиб, ҳидоят топишига олиб борди. Шунинг учун ҳам Рашид ухровийни-ку қўйиб турайлик, ҳатто дунёвий фойданинг ҳисоб-китобини қилганда ҳам ўлиб кетишдан ташвишланмасди. Аксинча, ўлими ҳидоятланувчилар сонини ошириши мумкинлигини ўйлаб, дил-дилидан унга талпинарди. «Сен туфайли биргина одамнинг ҳидоятланиши, дунёю ундаги бор нарсалардан яхшироқдир». Ё

 

19-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29