Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

думбага дубинка билан уришини тасаввур қилинг. Бу зарбадан кейин бир ҳафтагача белни кўтариб бўлмайди. Намоз эса ҳар куни беш маҳал. Рашид еган дубинкаларнинг сон-саноғи йўқ. «Сенлар қарғишга учраганларсан, ота-оналаринг ҳам сенлардан безор», «Сен ўлиб кетасан, хотинингга эса бир тезкор ходим уйланади, болаларинг сени ҳатто эслашмайди, эслашса ҳам ёмон одам, деб эслашади», «Хотинингни, фарзандларингни бировларнинг қўлига қаратиб қўйиб, ўзингни эркак ҳисоблаяпсанми?», каби эговлашлар деярли ҳар куни бўлиб турарди. Хожатхоналарни тозалатиш каби таҳқирлардан ҳам бебаҳра қолмасди.


Рашид азобланишни ҳам, эговланишни ҳам, таҳқирланишни ҳам худди шундай бўлиши зарурдек табиий қабул қиларди. Бирон биродарининг оғринаётганини кўрса, булардан шундан бошқасини кутманг, нажасдан хушбўй ҳид кутиб бўлмайди, дерди. Айниқса Дилоромнинг ҳидоятланганини кўрганидан кейин тазйиқларга нисбатан яна ҳам бепарво бўлиб қолди. Гўё унинг икки - руҳий ва жисмоний даромад манбаи бўлиб, биридан - руҳийдан миллиард-миллиард олтин фойда олса, иккинчисидан - жисмонийдан арзимас чақаларга эришарди. Миллиардлаб даромад олаётган одам арзимас чақаларни ютқазаётганига эътибор бермаганидек, у ҳам руҳий лаззатга ғарқ бўлиб, жисмоний оғриқни унутганди.


Ривоятларга кўра, охирзамонда Дажжол чиқиб, ким менга иймон келтирса, уни жаннатимга соламан, ким Худога ишонса, уни дўзахимга соламан, деркан. Зонадаги ҳолат худди шу Дажжолнинг ўзи эди. Худога ишонган, Исломдан гапирган, намоз ўқиган, рўза тутганлар аёвсиз азобланар, хоин, ёлғончи, олчоқларнинг эса тинчи бузилмасди. Азоблар даражама-даража юқорига кўтарилиб бораверарди. Дастлаб таъсир учун беш-ўн дубинка уриш, кейин 5-10 кунга изоляторга ёпиш - ШИЗО . Бу ҳам натижа бермаса, БУР. Охирги босқич - раскрутка. Раскруткага учраган маҳкумлар ашаддий жиноятчилар ҳисобланиб, ҳамма имтиёзлардан маҳрум бўладилар.

 

Рашид Худога қаттиқ ишонгани учун Дажжолнинг назаридан қолганди. Шунинг учун ҳам тинимсиз эговланар, таҳқирланар, азобланар эди. Дубинкалар иш бермагач, уни изоляторга ёпишди. Юпун кийимда совуқ, тор хонага кириб борган Рашид ибн Таймиянинг: «Булар ўзи мени нима қилмоқчи бўляптилар? Қамасалар, қамалишим Аллоҳ билан ёлғиз қолишимдир. Сургун қилсалар, сургунда бўлишим саёҳатимдир, ўлдирсалар, ўлимим шаҳодатимдир (шаҳид бўлишимдир). Ахир менинг қалбимда Аллоҳимнинг Китобию, Пайғамбаримнинг суннати турибди-

 

ШИЗО (штрафной изолятор) юпун кийим билан совуқ хонага қамаш.

БУР, яъни узоқ муддатга - бир ойдан олти ойгача изоляторга ёпиш.

Қайта жиноий иш очиб, озодликдан маҳрумлик муддатини чўзиш.

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29