Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

- Талабингга фалоним (ўша нарсанинг ўз номини айтиб сўкинди). Сенларнинг талаб қилишга ҳақларинг йўқ.
- Катта кетманг. Ҳали бу гапингиз учун умматнинг олдида ҳам, Аллоҳнинг олдида ҳам жавоб берасиз.
- Сенларга кунига 6000 сўм (6$) ажратиб боқяпман, кўчада одамлар қозонини қайнатолмаяпти.
- Ризқимизни Аллоҳ беряпти.
- Мен беряпман!
- Бу гапингиз билан кофир бўлдингиз. Яна мусулмонман, деб даъво қиласиз. Вазирнинг муовини бўла туриб, иштонингизнинг ичидаги нарсани оғзингизга оласиз.
- Ҳа, энди, биз сўкиниб гапиришга ўрганиб қолганмиз. Мана буларни ҳам сўкаман, - деб атрофдагиларга ишора қилди. Улар ҳам қулларча тасдиқ ишорасини қилишди. - Нима қилай, сенларга ўхшаб диний (ахлоқий демоқчи) гапларни билмасам. Мен ҳам мусулмонман. Яқинда янгилик бўлади, ҳаммаларинг чиқиб кетасанлар, 500га яқин қайтмайман деганларинг қоласанлар, холос. Ўшанда шаҳид кетаверасанлар.


Ўзининг гапидан ўзи кайф қилиб, тантанавор жилмайди. Кейин Сиддиқ акага ишора қилиб, «Жаслиқ» бошлиғига:
- Мана буни С-9, Нукус турмасига (яҳуд жаллодхоналаридан бири) юбор. Ўша ерда бироз дам олсин, кейин Сангородга жўнат, - деди.


Бу ҳам куфрнинг жазолаш услубларидан бири. Олдинига ўзлари ўласи қилиб дўппослайдилар, орқасидан майиб-мажруҳ одамни мазахлагандек даволанишга юборадилар. МХХнинг подвалида бу ҳолат ҳар куни такрорланиб туради. Аввал қандайдир Худобехабар азоблайди, ортидан ундан бадтарроқ бир нухса келиб, соғликни суриштириб, ҳол-аҳвол сўрайди. Ўзларича тан жароҳати билан руҳ жароҳатини омухталаштирмоқчи бўладилар. Раббисини танимайдиганлар бу ҳолатдан руҳан озорланишлари мумкин. Аммо куфрнинг моҳиятидан хабардор мусулмонларнинг эса жисмоний азоблар ортида улкан-улкан савоблар борлигига иймон келтирганлари боис руҳлари озорланмайди, аксинча, лаззатланади. Фақат жисмоний оғриққа чидолмай, гапирилмаслиги керак бўлган гапларни гапириб қўйганлари учунгина руҳан қийналадилар. Хуллас, мусулмон руҳи фақат ўзи қилган гуноҳдан озорланади, холос. Рашид 159ларни кузатар экан, улар учун душманнинг азоблаши эмас, шу азоб туфайли заифлик қилиб қўйиш хатарлироқ эканига кўп бора амин бўлди. Ўзининг азобланишидан эмас, ўзи туфайли бошқаларнинг азобланишидан хавфсирайдиган жамоага қўшилгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Биродарлардан бири:

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29