Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қолишини ўқувчимнинг ўзи тасаввур қилиб олаверсин. Дилором худди муриднинг пири билан саломлашишидек Рашид билан кўришар экан, синиқ ва титроқ овозда: «Мени кечиринг. Катта хатога йўл қўйибман. Сиз ҳақ экансиз. Сизга ҳидоят берган Эгам менга ҳам берди. Раббимга беадад ҳамдларим бўлсин», деди...


Куфр Исломга қарши тазйиқини кучайтиргандан кучайтириб борарди. Маҳкумлар ўз-ўзидан икки гуруҳга бўлиниб қолгандилар. 159лар ва бошқалар. Диним деб, иймоним деб қамалганлар 159лар дейиларди. Негаки, уларга Ўзбекистон Республикаси жиноий кодексининг 159-моддаси ёпиштирилганди. Деярли ҳар бир муассаса ходими дуч келган 159ни хоҳлаганча азоблаши, хоҳлаганча таҳқирлаши мумкин эди. 159ларнинг ўзлари ҳам икки гуруҳга - «ашаддийлар» ва «йўлга солиниши мумкинлар»га бўлинардилар. Йўлимдан ҳеч қачон қайтмайман, деб қаттиқ турувчилар «ашаддийлар», тил учида ёки чин дилдан бўлишидан қатъий назар, қайтдим, деювчилар «йўлга солинганлар» ҳисобланардилар. «Ашаддийлар» асосан ҳизбийлардан иборат эди. Ҳизбийларнинг «ашаддийлар»и билан «йўлга солинганлар»и ўртасида мунозаралар бўлиб ўтди:


- То шаҳодатгача қайтмаймиз, қаттиқ турамиз, - деди «ашаддийлар».
- Тил учида тавба қилган бўлиб, ташқарида ишимизни давом эттиришимиз мумкин, - деди «йўлга солинганлар».
- Йўқ, у ҳолда душманга ён босган бўламиз, - деди «ашаддийлар».
- Шундай қилиш шаръан жоиз, - деди «йўлга солинганлар».
- Бироқ, душман бу ишдан фойдаланиб, мана ҳизбийлар йўлларидан ўз ихтиёри билан қайтяпти, деган иғво уюштириб, оммани чалғитмоқчи бўляпти, - деди «ашаддийлар».

 

وَمَكَرُوا وَمَكَرَ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

„(Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «маккорроқдир»“,            [3:54]
деди «йўлга солинганлар».


Ва ниҳоят, қаттиқ турувчиларга Аллоҳдан сабр-матонат тилаймиз, шариат рухсат берган ишни банданинг тақиқлашга ҳаққи йўқлиги эътибори билан кечирим сўраганларни маломат қилмаймиз, деган хулосага келишди.
«Йўлга солинганлар»га нисбатан тазйиқ қанчалик камайган бўлса, «ашаддийлар»га нисбатан ўшанчалик ортди. Гўё уларнинг тазйиқдан оладиган улушлари ҳам «ашаддийлар»нинг гарданига юклатилди.

 

Рашид «ашаддийлар»дан эди. Агар унга қилинган тазйиқлар ўрганиб чиқилса, одам танаси темирдан пухта экан, деган хулосага келинади. Намоз учун беш дубинка, рўза учун ҳам беш дубинка уриларди. Тўнғиздек роса кучга тўлган нусханинг бор кучи билан бел аралаш

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29