| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
- Шу масала бўйича МХХ раиси Иноятов билан ЖИЭМлар (жазони ижро этиш муассасалари) бошлиғи Қодировнинг келишини қаттиқ талаб қилайлик. Келишгач, уларга аёлларга тажовуз қилинмаслиги ҳақида талаб қўяйлик.
- Шундай қилсак, самараси бўлармикан? - деб савол берди яна бир биродар.
- У ёғи Худодан.
- Тўғрику-я, лекин шу ишимизни шаръан ва ақлан мулоҳаза қилиб кўрсак, дегандим. Аввало, жиҳод қурбонсиз бўлмайди. Табиийки, бундай талаблар уларнинг ғазабини қўзғаб, бизни синдиришга ҳаракат қилишади. Бекорга нобуд бўлиб кетмасмиканмиз, демоқчийдим.
- Жони ширинлар аралашмай қўя қолишсин, - деб пичинг отди ҳалиги қизиққон бола.
- Қизишманг, биродар. Худо хоҳласа, мен ҳам шу йўлга жонини тикканларнинг бириман. Фақат жон тикиш учун энг муносиб ишмикан деяётувдим, холос.
- Мен учун муносиб. «Ким шаъни йўлида ўлса, шаҳиддир», деган ҳадис бор.
- Менимча ҳам муносиб, - деди Рашид. - Биз фақат бир ҳадисга амал қиламиз, холос. Ундаги мазмун шуки, золим раҳбарнинг олдида айтилагидан гап фақат ҳақ гап бўлса кифоя. Агар гапнинг ҳақлигига номус устида бораётгани ҳам қўшилса, «муносиблик» сифати яна ҳам ортади.
- Гапингиздан тўла қаноат ҳосил қилдим. Ноўрин мулоҳаза билдирганимдан хижолатдаман.
- Асло хижолат бўлманг. Дилни қаноатлантириб олиш учун ўртага мулоҳаза ташлаш айб эмас, ўзининг нотўғри мулоҳазасини саркашлик билан тиқиштиравериш айб...
Рашиднинг уйқуси қочди. Институтни тугатганидан уч-тўрт йил ўтиб, бир курсдошининг ўз хотини хўжайини билан дон олишиб юрганини билганидан кейин ҳам ишдан ҳайдалишдан қўрқиб, индамаганини эшитганди. Бу ерда эса етти ёт бегона муслиманинг номусини ҳимоя қиламан деб, не-не йигитлар жон беришга тайёр туришибди. (Иймоний ришта қариндошчилик риштасидан кўра пухтароқлигини эслаб, «етти ёт бегона» деган сўз хаёлидан ўтганидан ўнғайсизланди). Динсизлик ҳамиятни сусайтириб, дин эса кучайтириб бориши ҳақида ўйлар экан, ўзини ҳамиятсизлар оламидан ҳамиятлилар оламига ўтказиб қўйгани учун Яратганга ҳамду сано айтди. Кейин ўзи учун ҳам, биродарлари учун ҳам ҳамият аталмиш бу бебаҳо неъматни сақлаб қолиш йўлидаги курашда Парвардигоридан сабот, матонат сўради...
21-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|