Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

такбирига жўр бўлишди. Жазавага минган золим: «Бақираверларинг, эрталабгача бақирларинг. Бақирганларинг билан ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳозир войска олиб кираман. Ҳаммаларинг эмаклаб юрасанлар. Сенларнинг касрингга бошқа маҳкумлар ҳам майиб бўлишади», деди. Войсканинг кириши ҳамманинг бир чеккадан аёвсиз калтакланиши, кимларнингдир калтак остида ўлиб кетиши, кимларнингдир бир умрга ногирон бўлиб қолиши дегани эди. «Сенларнинг касрингга бошқалар ҳам майиб бўлади». Куфрнинг - адолатсизликнинг энг кўзга кўринган услубларидан бири. Бир маҳкумнинг «одобсизлиги» туфайли ҳамма маҳкумларни тенг жазолайдилар. Нодон маҳкумлар золимларни эмас, ўзларининг шерикларини айбдор қиладилар. Сен шундай қилмаганингда бизлар бундай балога қолмас эдик, деб унга ёпишадилар... Бир зумда ҳамма ёқни қалқон ва дубинкалар билан ҳимояланган спецназ ўраб олди. Қодиров гўё бу махлуқлар одамлар эмас, қопоғон итлардек: «Бос, деб буюрсам, босишади», деди. Улар ҳам ўзларининг итлигини тан олгандек, жимгина туришарди. Биродарлар бу гапга жавобан: «Биз динимиз ва номусимиз йўлида курашиш учун шаҳидликка тайёрмиз, қўлингдан келганини қил», дейишди. Бу жавоб Қодировни довдиратиб қўйди. Ҳизбийларнинг қайтмаслиги ҳақида кўп гаплар эшитганди-ю, бу даражада деб ўйламаганди. 33-бригададаги шаҳрихонлик Неъматов Сиддиқ, биз сиздан барчамизни бир жойга йиғиб, муаммоларимизни ҳал қилиб беришингизни талаб қиламиз, деганида ўзини қўярга жой тополмай, мана буни олиб чиқиб, изоляторга ёпларинг, деб бақирди, тўғрироғи чинқирди. Айниқса, маҳкумнинг, талаб қиламиз, дегани унга қаттиқ таъсир қилди. Талаб қилиш нималигини билмайдиган малайларга раҳбарлик қилиб юрган малай раҳбарнинг малайлар оламидагина эркин нафас олиши мумкинлиги, ҳурлар оламига ўтиб қолса, нафас ололмай бўғилиши ўз кучини кўрсатган эди. Ҳурлар оламини малайлар оламига айлантиролмаётганидан жизғанаги чиқарди. Ваҳшиёна азоб сари олиб борилаётган Сиддиқ аканинг бироз ҳайиқиш ўрнига мен барибир ғолибман дегандек такбир айтиши, қолганларнинг ҳам бизни ҳам қўшиб азобла дегандек такбирга жўр бўлишлари аслида золим ичида ёнаётган жаҳолат ўтига мой қуйиши керак эди. Лекин малайлар оламида яшаб ўрганиб қолган Қодиров қандай қилиб бўлмасин, тезроқ ўз оламига ўтиб олишни ўйлаб қолди. Чунки у ҳурлар оламида бўғилиб, ўлиб қолаёзганди. Шунинг учун найранг йўлига ўтиб, бироз шаштидан тушган бўлди-да, Сиддиқ акани урмасликни буюриб:
- Нима муаммоинг бор, гапир, - деди.
- Ҳаммамизни бир жойга йиғиб, муаммоимизни эшитишингизни талаб қиламиз.

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29