| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
алдайди. У бир дўстини айтмаслик учун жонини беришга ҳам тайёр. Сен эса юлдузингни яна биттага кўпайтириш учун ҳатто мени ҳам сотиб юборишинг мумкин. Хуллас, дўстим, мен тўйдим. Ишдан кетаман. Бегуноҳларга бераётган озорларимнинг касофати бола-чақамга уришидан хавотирдаман.
- Тўхта, тўхта, сенга нима бўлди, алаҳсираяпсанми?
- Қанийди, ухлаётган, алаҳсираётган бўлсам. Қанийди, бегуноҳларга озор берганларим тушим бўлиб чиқса. Қанийди.
- Сени тушунолмаяпман.
- Тушунолмайсан ҳам. Чунки сен ўша тўртинчи тоифадансан. Мен эса тўртинчи тоифа бўлиб яшашдан тўйдим. Инсондек яшамоқчиман.
- Ўйлаб гапир, бу гапларинг учун қамаласан.
- Тўппа-тўғри, қамаламан. Биринчи бўлиб сен қамайсан.
- Сени нима жин урди?
- Мени эмас, сени жин урган. Бир бегуноҳни азоблаш режасини тузиб, мени чақиргандан кўра, оилангнинг, қизингнинг келажаги хусусида бош қотирсанг яхши бўларди. Бир ўйлагин. Сен урдинг, тепдинг, азобладинг ва шу билан ўзингча ундан устун келдинг. Лекин озодликда, бола-чақанг олдида, кафеларда юриб ҳам эзиласан, тирналасан. У эса қоронғу, зах камерада аъзойи бадани қақшаб туриб ҳам енгил нафас олади, ҳатто ўзида йўқ хурсанд ҳам бўлса керак.
- У фанат-да. Фанатлар ўзи шунақа бўлишади.
- У ҳолда нега унинг гапларидан бунчалар таъсирланасан, чаён чаққандек тўлғанасан. Нега, мен сенга ўхшаган фанат эмасман, деб қўя қолмадинг? Аламингдан уни роса дўппосладинг, камига бизларни ҳам чақирдинг. Йўқ, дўстим, сенинг хатоинг Рашидга гапириш имконини бериб қўйганингда эмас, аксинча, унинг гапларини мулоҳаза қилиб кўрмаганингда. Хатони тузатишдан олдин уни англаб олиш керак.
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин экан. Ҳатто тўртинчи тоифадагилар ҳам гоҳида ўзларига нисбатан танқидий муносабатда бўла оларканлар. Аллоҳнинг қудрати чексиз экан...
Рашиднинг иши судга оширилди. У ўзининг тақдири, яъни қанча муддатга қамалиши аллақачон ҳал қилиб қўйилгани, суд эса шунчаки бир саҳна кўриниши эканини биларди. Шундай экан, кофирлар борадиган дўзахларига ўтинларини кўпайтиргани каби, у ҳам борар жаннатини безаш учун бу тайёр минбардан фойдаланиб қолиш пайида бўлди. Судя ё тезкор ходим каби ичидан зил кетса ҳам сиртига чиқармади, ё афтидан бундай гапларни эшитавериб, бети қотиб қолган шекилли, таъсирланмади ёки ўз хаёли билан банд бўлиб (масалан, тушликни қаерда қилишни ўйлаб), умуман қулоқ солмай қўя қолди. Рашид ўз нутқини: «Мен Исломни нур, куфрни зулмат деб, Исломни маърифат, куфрни жаҳолат
12-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|