| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Расулуллоҳ, сўзларингиз бунчалар оромбахш, бунчалар сурурбахш! Рашид ўзининг ҳам илк бора ҳидоятга талпиниб, менга ҳам ўргат, деган пайтида Расулнинг кўзлари пориллаб кетганини эслади. Унинг ҳаққига узоқ дуо қилди.
Андижонда ноҳақ қамалган фарзандлари, ака-укаларининг озод қилинишини талаб қилиб, аёллар намойишга чиқишган экан, ИИВ ва МХХ ходимлари уларга нисбатан ўта тубан ва ёвузона муносабатда бўлишибди, ҳатто айрим аёлларнинг номусларига тажовуз қилишибди, деган хабар зонани ларзага келтирди.
- Пичоқ келиб суякка қадалди. Ҳеч бўлмаса биттасини ўлдирмасам, кўнглим ўрнига тушмайди, - деди бир ҳизбий бола. Гапираётганида титраб-қақшаб кетди. Ранги ҳам бўзариб кетганди.
- Сабр қилишимиз керак, - деди Рашид.
- Сабр?! Шундан кейин ҳам-а?!
- Ҳа, шундан кейин ҳам. То жисмоний куч ишлатиш фурсати келгунича сабр қилиш шарт.
- Мен учун ўша фурсат келиб бўлди. Минг афсуски, озодликда эмасман. Озодликда бўлганимда ўша ифлосни топиб, ўлдирмагунимча тинчимасдим. Ҳечқиси йўқ, ўша ифлоснинг ўрнига шу ердаги ифлослардан бирини ўлдириб қўя қоламан. Наҳотки, ташқарида ўша ифлосни ўлдириб келадиган ҳамиятли эркак қолмаган бўлса?!
- Қизишманг, биродар. Бир муслима синглингиз ёки опангиз учун номус ўтида қовурилаётганингизни тўғри тушуниб турибман. Ўзимнинг ҳам ичим эзилиб кетяпти. Лекин, модомики биз Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг йўлидан борамиз, деб даъво қилар эканмиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам шу даъвоимизга содиқ қолишимиз керак. Энди тарихга бир назар ташлайлик. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.ни бўғиб олишганида, устларидан ахлатларни ташлаб юборишганида, азоблашганида, таҳқирлашганида қасос олиндими?
- ...
- Худо хоҳласа, қасос олиш онларига ҳам оз қолди. Лекин бу билан ҳозирча индамай қўл қовуштириб ўтираверишимиз керак, демоқчи эмасман. Негаки бундай саодатли дамлар ўзи келмайди, уларнинг олдига борилади. Менда бир фикр туғилиб қолди.
- Қандай фикр экан?
Бу савол бир неча ҳизбийларнинг оғзидан бирданига чиқди. Атрофдагиларнинг бутун вужуди қулоққа айланди.
- Пайғамбаримиз с.а.в., жиҳоднинг энг афзали золим раҳбарнинг олдида айтилган ҳақ гапдир, деганлар. Биз ҳам шу жиҳодни қилайлик.
- Хўш?
20-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|