Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

- Бизни қўрқита олмайсанлар, биз Раббимиз йўлида шаҳодатни бўйнимизга олганмиз, - деди. Қодировнинг фиғони фалакка чиқди.
- Буларнинг ҳаммасини олиб чиқиб, изоляторга ёпларинг!
Барзангидек «ўргатилган итлар» камераларга кириб, ҳаммани судрай бошлади.

Биродарлар такбир айта бошладилар. Бундан иш чиқмаслигига кўзи етган Қодиров:
- Бўлди, тегмаларинг, - деди. Кейин ҳаммага мурожаат қилди:
- Ўтирларинг, муаммоларингни шу ерда гаплашамиз.
- Бизни бир жойга тўплашингизни талаб қиламиз.
- Талабларингга фалоним. Мен сенларнинг талаб қилганларинг учун келганим йўқ. Ўзимнинг айрим ишларим бор эди, ўшалар юзасидан келдим. Мен вазирнинг муовини бўламан. Сенларнинг талаб қилишга ҳақларинг йўқ, фақат илтимос қилишларинг мумкин, холос.
Абдураҳмонов Адҳам ўрнидан турди.
- Нега бизни эшитиш ўрнига бундай қўполлик қиляпсиз, ахир сиз раҳбарсиз-ку?
- Гапир, нима муаммоинг бор?
- Бизнинг шахсий муаммоимиз йўқ. Биз шахсий манфаатларимизни ўйлаб қамалган эмасмиз. Сизга айтмоқчи бўлганимиз ҳам ўзимизнинг эмас, умматнинг муаммоси.
- Ҳей зумраша, мен вазирнинг муовини бўламан, одамлар олдимга кириш учун ҳафталаб навбат кутишади. Ўз оёғим билан олдиларингга келиб, нима муаммоларинг бор, деб турибман-ку. Сенларга яна нима керак? Гапирларинг, чиқиб кетишларингга ёрдам берайми? Уйингга яқин жойга юборайми? Бу ердаги шароитлар қанақа? Шулардан гапирмайсанларми?
- Айтяпмиз-ку сизга шахсий муаммоимиз йўқ, деб.
- Қанақа муаммоларинг бор бўлмаса?
- МХХ ва ИИВ ходимлари томонидан аёлларимизга нисбатан номусларига тажовуз қилиш жиноятлари содир этиляпти.
- Андижондагими? Эшитдим. Бир аёлнинг номусига тажовуз қилинибди. Бу иш текширилди ва иштирок этганлар жавобгарликка тортилди. Сенлар ҳам ҳали такбир айтганларинг учун жавоб берасанлар. 1999 ва 2000 йилдаги ҳолни қайтараман. Мана бу («Жаслиқ» бошлиғи)ни олиб ташлайман, бошқасини қўяман, сенларни эмаклаб юрадиган қилиб қўяди.
- Аллоҳ кифоя қилгувчи зот.
- Нега тушунмайсанлар, ахир сенларнинг бу ишларинг учун мана бу («Жаслиқ» бошлиғи) ҳам, ҳатто мен ҳам жавобгарликка тортилишим мумкин. Мен ҳам кичкина одамман, сенлар айтаётган муаммони ҳал қилолмайман...

 

25-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29