| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
بسم الله الرحمن الرحيم
Якун арафасида
Ваҳшийларча калтакланган, таёқланган Рашидни тор, зах, қоронғу ШИЗОга олиб бориб улоқтиришди. Унинг аъзойи бадани зирқираб оғрирди. Баданида кўкармаган жойи қолмаган, ўнг қўли синган эди. Шу аҳволида алланечук бир лаззатни туйгандай бўлди. «Руҳий лаззатга жисмоний оғриқлар орқали эришилади» - қачонлардир эшитилган шу гап хаёлидан ўтди. Айни пайтда амалим қабул бўлармикан, деган хавотир юрагини ғижимлаб қўйди. Кўнгли бузилиб, кўзига ёш келди. Бутун умри мобайнида ҳеч кузатилмаган аллақандай бир ҳолат билан «Раббим, Ўзинг қабул қил, нуқсонларимни афв эт», деди. Шу пайт тасаввурида Парвардигори оламнинг Ўзи унга раҳмат назари билан боқиб, «Қабул қилдим», дегандек бўлди. Рашиддаги руҳий лаззат минг, миллион - беқиёс даражада юксалди. Гўё бутун борлиғи, бутун вужуди лаззат ва оромга ғарқ бўлди. Аввал ҳеч қачон бу қадар лаззатни туймаган эди. Саййид Қутбнинг «Қуръон соясида яшамоқ неъматдир. Неъматки, унинг мазасини татиб кўрган одамгина билади», деган гапини эслаб, унга тақлидан «Аллоҳ йўлида озорланмоқ неъматдир. Неъматки, унинг мазасини татиб кўрган одамгина билади», дегиси келди...
2-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|