| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
деб, Исломни олижаноблик, куфрни худбинлик деб, Исломни адолат, куфрни зулм деб биламан. Модомики нур зулматдан, маърифат жаҳолатдан, олижаноблик худбинликдан, адолат зулмдан ғолиб бўлмас экан, то жон таслим қилгунимга қадар курашда давом этавераман», - деган гаплар билан якунлаган эди...
ИИВнинг подвалида ҳам, Тоштурмада ҳам, зонага келиб ҳам Рашид Дилоромдан кўп ташвиш чекди. Фарзандларининг шундай она қўлида қолиб кетганидан қаттиқ хавотирланди. Илк висол оқшомида у Дилоромга бир отанинг фарзандларига, мен сизларга туғилганинглардан кейин ҳам, туғилмасинглардан аввал ҳам яхшилик қилганман дегани, фарзандларининг туғилганимиздан кейин яхшилик қилганингиз кундек равшан, аммо туғилмасимиздан олдин қандай яхшилик қилгансиз, деган саволларига жавобан, мен сизларга яхши она танлаганман, дегани ҳақидаги ривоятни айтиб бериб, мен ҳам бир кун фарзандларимга шундай дейишни орзу қиламан, деганди. Дилором эса, орзуингизга етишингиз учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан, камчиликларимни ўзингиз тўғрилаб турасиз, деб жавоб берганди. Дилоромдаги дид, фаросат ва назокат Рашидни тобора унга мафтун қилиб борарди. Ўртадаги фарзандлар - бир ўғил ва бир қиз риштани яна ҳам мустаҳкамлаганди. Бироқ, ана шундай фаросатли ва назокатли Дилоромининг оғзидан: «Имомлар ҳам, дин пешволари ҳам сиз танлаган йўлни нотўғри дейишяпти-ку. Исломни жуда билсангиз, ўшаларчалик биларсиз-да», деган гаплар чиқди. Қарашлари бир-бирига тўғри келмайдиган ота-она бағрида ўсиш фарзандлар учун нечоғли оғир эканини бошидан ўтказмаган бўлса ҳам, тахминан ҳис қиларди. Фарзандларини ўйлаб кўзига ёш келди. Айниқса Мўмин аканинг онаси ва аёлига ёзган хатини ўқиганидан кейин ўзини қўярга жой тополмай қолди…
Мўмин ака зонада 159лардан бўлишига қарамай ҳеч кимга қўшилмас, одамови бўлиб юрарди. Бирозгина назар ташланса, ичи тўла дардлиги билинарди. Бир куни нимагадир Рашид шу одамнинг кўнглини кўтаргиси келиб қолди. Олдига бориб:
- Биродар, кўп куюнаверманг, ҳаммаси ўтиб кетади, - деди.
- Иложи бўлса, мендан нарироқ юринг, мен казёлман , ҳамма нарсани айтиб қўяман, - томдан тараша тушгандек, Мўмин аканинг жавоби шу бўлди. Рашид савқи табиий билан «айтиб қўяман» иборасини тез фаҳмлаб:
- Биродар, айтиб қўйиш казёллик эмас, етказиб туриш казёллик, - деди. Мўмин ака худди ўзи айтган гапни ўзи тушунмагану, унга Рашид
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси билан қамалганлар.
Козёл - чақимчи, маҳкумларнинг ишларидан муассаса раҳбариятини яширин тарзда хабардор қилиб турувчи.
13-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|