Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлмаса йўлимни тўсмасангиз яхши бўларди. Наҳотки Парвардигорнинг қошига шаҳиднинг отаси бўлиб боришни хоҳламасангиз? Ахир сиз ҳам мусулмонсиз-ку! - деб йиғидан ўзини тўхтатолмади. Отасининг ҳам ёноқларида ёш томчиларини кўрди. Шундан кейин отаси унга ҳеч нарса демади. Хайрихоҳ ҳам бўлмади, ғов ҳам. Фақат унинг соғлиги, кайфияти хусусида орқаваротдан тез-тез суриштириб турадиган одат чиқарди. Хотинига, Рашидга ошиқча гап гапирма, ўзининг юки ҳам етарли, биз ҳам ортиқча юк бўлмайлик, деган экан. Буни Рашид анча вақт ўтгач, қамалганидан кейин билди. Дилоромнинг ҳам чакаги анча ёпилиб қолганининг сабабини ўшанда тушунганди.


Ихтиёрий итоат синовларда, балоларда тобланади. Рашиднинг ҳам ўз йўлида барқарорлигини аниқлаб берувчи синовлар, балолар бирин-кетин кела бошлади. Уни давлатга қарши фитна уюштириш жиноятида айблаб, қўлга олишди. МХХ ва ИИВ ходимларининг муомалалари, ўзларини тутишлари, оғизларидан чиқаётган гапларини кўриб, динсизликнинг ваҳшийликдан ҳам бадтарроқлигига яна бир карра амин бўлди. Уни одам боласининг хаёлига ҳам келмайдиган қийноқларга солишди. Золимлар оёқ остига дубинка билан уриш, тирноқ остига бигиз тиқиш каби ишларни севимли касблари билан шуғулланаётгандек бажарардилар. Оддий уколдан ҳам сесканадиган Рашид бунча азобларга чидаётганига ўзи ҳам ҳайрон эди. Маънавий қувват етишмай қолган жойда жисмоний қувватга эҳтиёж сезилади, деган гапнинг воқеини ўша ерда кўрди. Ваҳшийларни энг кўп қутуртирган нарса Рашиднинг гапига яраша гап топиб беролмаётганлари бўлди.

Бир тезкор ходим:
- Бу йўлларга кириб нима қилардинг? Мана энди жувонмарг бўлиб кетасан, ёш умринг хазон бўлади, - деганида Рашид шундай жавоб берганди:


- Биласизми, одамлар тўрт тоифа бўладилар. Биринчиси - биладилар ва билишларини ҳам биладилар. Энг тўғри йўлни топган кишилар мана шулардир. Иккинчиси - биладилар, лекин билишларини билмайдилар. Улар ухлаётганлар, уларни уйғотиш керак. Учинчиси - билмайдилар ва билмасликларини биладилар. Уларга ўргатиш керак. Тўртинчиси эса билмайдилар, билмасликларини ҳам билмайдилар. Худо урган энг расволар - мана шулар. Улар ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди:


قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالاً -103,
 الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا -104,  أُولَئِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ رَبِّهِمْ وَلِقَائِهِ فَحَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فَلَا نُقِيمُ لَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَزْنًا -105,

„(Эй, Муҳаммад), айтинг: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29