Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Биринчи босқич


Рашид ўқимишли оилада туғилиб вояга етди. Ака-опалари қатори у ҳам олийгоҳнинг география факулpтетини имтиёзли тамомлади. Чекига «ойликка яшаб бўлмайдиган» жамиятда яшаш тушгани боис севимли ихтисосини бир чеккага йиғиштириб қўйиб, савдогарлик билан шуғулланди. Эрондан турли хил нарсаларни олиб келиб сотарди. Кийим-кечак, уй анжомлари, озиқ-овқат - хуллас, мавсум ва бозор кўтаришига қараб товар олиб келарди. Муомалалардаги алдовлар, хиёнатлар, божхоналардаги порахўрликлар, автоинспекторларнинг разилона тамаъгирликлари юрагини эзиб, руҳан толиқтирарди. Ишлари анча юришиб, бой-бадавлат бўлиб қолганига қарамасдан, юрагидан ҳеч ғашлик аримасди. Ўша сирли воқеадан кейин унинг мурғак қалбини эгаллаб олган саволлар қаршисида бу ғашлик ҳолва эди.


… Ўшанда у эндигина ўн икки ёшга қадам қўйган болакай эди. Бутун хаёли бир амаллаб коптокка етиб олиш бўлган Рашид машинанинг зарбини ҳатто сезмай қолди. Кўзини очганда атрофидагиларнинг бир ўлимдан қолганини гапиришаётганлари элас-элас қулоғига чалинарди. Бу гаплар билан у кўрган туш орасида қандайдир ҳамоҳанглик бор эди. Оппоқ кийимдаги қандайдир одам уни қаёққадир етаклаб борарди. Шунда у илк бора ўлим деган тушунчага тўқнаш келиб, эти жунжикиб кетганди. Ўшандан буён ўша саволлар асирига айланганди: Мен кимман? Қаердан келдим? Қаерга бораман? Нима қилиб юрибман? Бироз улғайгач, инсон ҳаётининг мазмун-моҳиятини билиш учун кўп китоблар ўқиди. Китобдаги гаплар уни қониқтирмасди. Ҳеч нарса изсиз кетмаслиги, ҳар бир иш ўз жавобини олиши муқаррарлиги юрагининг, тафаккурининг, тасаввурининг қайсидир четида гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай ётарди. Уни айнан шу изсиз йўқолмаслик, жавобсиз қолмасликнинг шакли-шамойили қизиқтирар эди...

 

«Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ», деб бежиз айтишмаган экан. Гоҳида одамзот ўзи учун энг зарур нарсани бутун дунё бўйлаб қидиради-ю, бурнининг остида турганини кўрмайди. Рашид ҳам шундай бўлди. Эҳ-ҳе, саволига жавоб излаб, қанча китобларни ўқимади, дейсиз. Не-не файласуфларнинг «изм»лари билан танишмади! Биргина сирли тасодиф рўй бериб, излаган нарсаси ўзи билан бирга эканини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Ўшанда ҳам унинг қалбини ажиб бир лаззат сийпалаганди. Қизиқ, у авваллари ҳам ўзини мусулмон ҳисобларди. Ҳайит намозларига борарди, жанозаларга чиқарди, қандайдир динийлик тусини олган маросимларда қатнашарди. Шу вақтгача бу ишларнинг моҳияти нималарга бориб тақалишини ўйламаганидан, изламаганидан

 

3-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29