| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қанақа нишонаси бўлиши мумкин? Айрим диний ишларга рухсат этилаётгани олижанобликнинг эмас, сиёсий тангликнинг маҳсули экани кундек аён-ку.
- Сиз ҳақсиз. Куфр мусулмонни мусулмон қўли билан маҳв этмоқчи бўляпти. Исломий гуруҳлар ўртасида низолар чиқариш учун бор имкониятини ишга соляпти. Айрим ён беришлар шу йўлдаги маккорликнинг бир кўринишидан бошқа нарса эмас. Ишонувчанлик мусулмонга хос хислат. Бундан куфр унумли фойдаланмоқчи бўляпти. О, Раббим, бизларни кофирлар қўлидаги қўғирчоққа айлантириб қўймагин! Бироқ, Аллоҳнинг макри устунроқ. Оқибат мўминларники бўлиши муқаррар...
Бора-бора Рашид билан Мўмин ака бир-бирини кўрмаса туролмайдиган бўлиб қолдилар. Яқинлик шу даражага етдики, ҳатто бир-бирлариникидан келган хатларни ҳам ўқирдилар. Хат келишини интиқлик билан кутардилар. Мўмин аканинг онаси бир хатида: «Ўғлим, бутун инсоният тарихи мобайнида ҳамма яхшилар - пайғамбарлар, солиҳлар балоларга учраганлар, ҳақ йўлида азият чекканлар. Иншоаллоҳ, сен ҳам ўшалар сафига қўшилдинг», деб ёзган эди. Рашид шу мазмундаги хатларнинг мафтуни эди. Қанийди, уни ҳам оиласи, ота-онаси Мўмин аканинг онасидек тушунишса! Бир куни Мўмин ака ўзи ёзган хатни унга берди. Хатда шундай сатрлар ҳам бор эди: «Онажон, шундай она-болалар борки, бирга яшайдилар, аммо қарашлари, тушунчалари турлича. Азизам, шундай эр-хотинлар борки, бирга яшайдилар, бироқ орзулари, армонлари турлича. Бундайлар руҳий айрилиқда яшайдилар. Энди руҳий айрилиқни фожиа сифатида, кўргилик сифатида улкан тоғ деб фараз қиладиган бўлсак, унинг қаршисида жисмоний айрилиқ бир зарра, холос. Тоғдек бахтни берган Худойим синов учун заррадек кўргуликни ҳам берган экан, бунга мингдан-минг розимиз, албатта». Шу хатни ўқиганидан кейин Рашид тинчини йўқотди. Гўё бутун вужуди дуога айланди. «Эй Раббим, мазлумнинг дуоси мустажоб, дейсан, мана мен мазлумман, мусофирнинг дуоси мустажоб, дейсан, мана мен мусофирман, толиби илмнинг дуоси мустажоб, дейсан, мана мен толиби илмман, шундай экан, менга ҳам ўша хатда битилган тоғдек бахтни ато эт...».
Рашиднинг дуоси мустажоб бўлди.
Бир неча кундан кейин уни учрашувга чақиришди. Ҳар галгидек ярим ғашлик, ярим қувонч билан учрашув хонасига йўл олди. Шу пайт гўё мўъжиза юз бергандек бўлди. Не кўз билан кўрсинки, хотини ҳижобда эди. Қувончдан портлаб кетай деди. Гўё саҳро гулзорга, вайрона кошонага, аза тўйга, марсия мадҳияга айланди. Жисмоний яқинлик аталмиш заррадек бахтдан қанчалар энтикувчи қалбнинг бирдан руҳий яқинлик исмли тоғдек саодатга муяссар бўлиб қолса, не аҳволга тушиб
16-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|