| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлганлари сабабли) қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетгану, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли-яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!» Улар Парвардигорларининг оятларини ва У зотга рўбарў бўлишни инкор қилишиб, бутун иш-амаллари беҳуда кетган кимсалардир. Бас, Биз Қиёмат кунида улар (қилиб ўтган амаллар) учун ҳеч қандай қадр-қиймат бермасмиз!“ [18:103-105]
Сиз ана шу тўртинчи тоифадансиз. Мен эса ўзимнинг биринчи тоифадан эканимга заррача ҳам шубҳа қилмайман. Сиз абадият ҳовлиси бўлмиш у дунё у ёқда турсин, бир лаҳзалик, ўткинчи - мана шу дунёнинг ўзида ҳам мағлубсиз. Мен бутун борлиқни яратган, менга ҳаёт бахш этган Раббим учун жон беришга тайёр турган бўлсам, сиз инсонлик шаънингизни булғаб, инсондан қанчалар паст, тубан шайтоннинг олатини ялаяпсиз.
Тезкор ходим қутургандан-қутуриб кетди. Қўл билан ҳам, дубинка билан ҳам Рашиднинг дуч келган жойига бор кучи билан урарди. Ёлғиз ўзи таъсир қилолмаслигини билгач, шерикларини чақириб келиб, биргаликда дўппосладилар. Рашид ҳушидан кетди. Уни камерасига олиб бориб улоқтирдилар. Рашид ажиб, ширин бир туш кўрди. Қандайдир оппоқ кийимли нуроний кишилар уни нима биландир муборакбод этишарди. Улардан бири ёнига келиб: «Маррага оз қолди, бўтам, яна бироз сабр қил» деб, бошини силаб қўйди...
Рашидга бир оғиз гапириш имконини бериб қўйганидан тезкор ходимнинг ичини ит таталарди. Гапиришни бошлагани заҳоти, сенга ким қўйибди гапиришни, деб қарсиллатиб уриб юбормайманми, деб ўйларди у. Хотинининг эндигина ўн беш ёшни қаршилаган қизи қора дорига ружу қўйганидан эзилиб, зорланаётгани ҳам унинг қулоғига кирмади. Негаки унинг мияси тўртинчи тоифадагилар учун энг муҳим бўлган иш билан - Рашидга гапириш имкониятини бериб қўйганидан афсусланиш ва бу хатони тез тузатиб, қандай қилиб бўлмасин, у «одобсиз»ни тавбасига таянтириш каби ўйлар билан банд эди. Қандайдир ишни режалаштириб, бир ҳамтовоғини кафега таклиф қилди. Ҳамтовоғи келди. Бўкиб ичишди. Тезкор ходим Рашид билан бўлган воқеани гапириб:
- У аблаҳни тавбасига таянтирмасам, отимни бошқа қўяман, - деди.
- Бу иш қўлингдан келмайди.
- Нега энди келмас экан?
- Чунки у ҳақ.
- Ҳақ, деганинг нимаси?
- Ҳақ, деганим ҳақиқатда ҳам сен билан мен тўртинчи тоифаданмиз. Унга калтак таъсир қилмайди. Чунки у жонини Худога тиккан. Худо ҳеч қачон алдамайди. Биз эса шайтонга хизмат қиляпмиз. Шайтон ҳар доим
11-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|