| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҳам ҳайрон бўларди, ҳам уяларди ва ҳам ўзини ўзи койирди.
Бу воқеани тасодиф, деб бўлармикан, уни Аллоҳнинг марҳамати, ҳидояти дейилса, анча тўғрироқ бўларди. Зеро, Парвардигори оламнинг Ўзи:
وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا
– „Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган - курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз“, [29:69]
дейди. Рашид ҳам ҳаракат қилди, изланди...
Бир қарашда кўримсизгина, синчиклаб назар ташланса, кўзида самимият, қатъият акс этиб турган жиккаккина бола бир неча дақиқалик равон нутқи билан Рашидни ўзига ром қилиб олди. Самарқанддан қайтаётган Рашид рулда ухлаб қолмаслик учун ёнига бирон ҳамроҳ олишни лозим топди. Сирли тасодиф, тўғрироғи, Аллоҳнинг марҳамати уни Расул билан учраштирди. Йўлда уни ДАН ходими тўхтатди. Ҳеч қандай қоидани бузмаган бўлса ҳам, очкўз инспектор юзсизларча пулини шилди. Рашид аламидан сўкиниб-сўкиниб рулга ўтирди.
Расул:
- Чириган жамиятнинг лайчаси таъбингизни анча хира қилганга ўхшайди. Қўяверинг, бу лайчалардан шундан ортиғини кутиш ўзи ноўрин, - деди.
- Нега ундай деяпсиз? - ажабланиб сўради Рашид.
- Нега ажабланасиз, гапим ёлғонми? Издан чиқмаган биттагина соҳани кўрсатиб беринг, мен гапимни қайтариб олай. Ўзбекистон - бой, деймиз, табиий ресурслари кўп, деймиз, олтин конларига эга, деймиз. Ана шу Ўзбекистондаги оддий ишчинию қўйинг, олий маълумотлининг оладиган маоши йўл кирасию уйининг коммунал хизматларигаям етмайди. Ейиш, кийиш, бола-чақани боқиш каби юмушлар уддасидан чиқа олиш том маънодаги қаҳрамонликка айланиб бўлган. Американинг кетини ўпиш эвазига ҳокимият тепасига ўрнашиб олган анави қўтир мамлакатни зулукдек сўриб ётибди. Қачонлардир дунёни зир титратган ўзбек мусулмон ота-онасининг тайини йўқ бир ҳаромининг чангалида қолди. У ифлос бутун давлатни остин-устун қилиб юборди. Издан чиқмаган соҳа қолмади. Саводсизлар олимга, билимлилар сотувчига айланди. Юзсизлар посбон бўлиб, ориятлилар узлатга чекинди. Ҳатто ёлғон топилмай қолган пайтда ҳам сукут сақланса сақландики, аммо рост айтилмади. «Жаннатни кўрмоқчи бўлсанг, Ўзбекистон телевидениесини томоша қил, дўзахни кўрмоқчи бўлсанг, Ўзбекистонда яша» деган гапнинг ҳеч қандай муболаға жойи қолмади.
Расулнинг гап оҳангида изтироб билан теранлик уйғунлашиб кетганди. Кам учрайдиган ҳодиса. Изтиробга тушган одам кўпинча
4-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|