Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Жаслиқ» бошлиғи Қулумбетов орқали талабнома ёзиб, МХХ раҳбари Иноятов билан ИИВнинг жазони ижро этиш бўйича ўринбосари Р.Қодировларни чақиртиришди. Талабномада бир неча бандлар бўлиб, асосийси номус масаласи эди. Юқоридаги масъул шахслар 15 октябргача етиб келсинлар, деган шарт ҳам қўйилганди. Шарт муддати тугашига бир кун қолганда, яъни 14 октябр куни Қодиров етиб келди. Қулумбетов билан бирга қамоқхона биносига яқинлашиб келар экан, «Ҳозир кириб гаплашаман. Гапирганни сен олиб чиқиб, карцерга ёпасан», деди. Бу гапни бир неча биродарлар ўз қулоқлари билан эшитишди ҳам.

 

Бир вақтлар, Андроповнинг замонида, ишга бир минут кеч қолган одамнинг бўйнига бир минутда фалонча машина, фалонча қурол ишлаб чиқарилишини биласанми, деб дунё-дунё айбларни илиб қўярдилар. Рашидни ИИВнинг подвалига олиб кирганларида ҳам дунёда юз бераётган қанча қўпорувчиликлар бўлса, гўё ҳаммасида унинг иштироки бордек муомала қилишганди. Бекордан-бекорга - фақат журъатини синдириш учун майиб-мажруҳ қилиш даражасида дўппослагандилар. Бу куфрга хос услуб эди. Қодиров ҳам ўз услубига содиқ қолиб, биринчи туркумга кира солиб биродарларни бекордан-бекорга уриб, дўппослаб, етти нафарини карцерга ёптирди. Иккинчи туркумга кириб, ҳар бир бригададаги биродарлардан алоҳида нима муаммоларинг бор, деб сўраганида, улар, ҳаммамизни бир жойга йиғиб, талабларимизни эшитасиз, бу жамоий масала, битта-битта ҳал бўлмайди, деб жавоб беришди. Ўзидан юқорига малайларча бўйсунадиган одам ўзидан қуйидагиларнинг ўзига малайларча бўйсунишини талаб қилиши табиий. Куфр низомига кўра, маҳкум бригадирга, бригадир завхозга, завхоз туркум бошлиғига, туркум бошлиғи муассаса бошлиғига (ҳали ўртада тартибот бўлими бошлиғи, тезкор бўлими бошлиғи, муовинлар кабилар ҳам бор), муассаса бошлиғи эса аллақандай ўринбосарлару муовинлардан ўтиб, Қодировга бўйсунади. Демак, Қодировнинг дунёқарашида маҳкум - унинг энг қуйи малайи. Ҳатто ёнидаги муовинлари унинг олдида қуллуқ қилиб туришларига, уларни хоҳлаганича ҳақоратлашга ўрганиб қолган Қодиров маҳкумдан содир бўлаётган «бу одобсизликка» тоқат қилолмади. Чаён чаққандек талвасага тушиб, оғзига келгани билан ҳақорат қила бошлади, бир неча биродарларни карцерга қамашга буюрди. Азобланаётган биродар, «Аллоҳу акбар», деб такбир айтди. Бу билан ўзининг хожаси - Аллоҳнинг ғолиблигини, Қодировнинг хожаси - шайтоннинг эса мағлублигини ифодалади. Бошқа биродарлар ҳам унинг

 

Зона бир неча туркумларга, туркумлар эса бригадаларга бўлинади. Ҳар бир туркумнинг офицер бошлиғи ва маҳкум завхози бўлади. Ҳар бир бригаданинг бригадири бўлиб, завхозга бўйсунадилар.

 

22-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29