Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

теран мулоҳаза қилолмайди ёки аксинча, теран мулоҳазакор киши кўпам изтиробга берилмайди.


- Ҳолбуки, биз мусулмонмиз, - давом этди у. - Ақлни қаноатлантирадиган, дилга хотиржамлик бағишлайдиган залварли, илдизли мафкурага эга бўла туриб, аллақандай васвасалардан деярли фарқ қилмайдиган мафкура эгаларининг ноғорасига ўйнаётганимиз алам қилар экан кишига.


Рашид ярқ этиб Расулга қаради:
- Қайси мафкурани назарда тутяпсиз?
- Ислом мафкурасини.
- Ислом мафкурасини?!
- Ҳа, дўстим, Ислом мафкурасини. Минг-минг таассуфлар бўлсинким, мусулмонман, деймиз-у, мусулмонлик нималигини билмаймиз. Мана сиз ҳам Ислом мафкураси десам, таажжубланяпсиз. Ҳолбуки, сиз ҳам ўзингизни мусулмон ҳисоблайсиз.


- Албатта, алҳамдулиллоҳ, мусулмонман.
- Мусулмон бўлсангиз, Ислом нималигини биларсиз?
Рашид каловланди, ўнғайсизланди. Нимадир демоқчи бўлди, аммо уялди. Индамади. Ҳақиқатан ҳам Ислом ҳақида ҳеч нарсани билмасди. Бу аччиқ ҳақиқатни тан олишга мажбур эди. Нега бу ҳақда аввал ўйламаганига ўзи ҳам ҳайрон эди.


- Билмайсиз, дўстим, билмайсиз. Ҳолбуки, билишимиз керак бўлган энг бирламчи нарса бу. Новвой новвойлигини, дурадгор дурадгорлигини, физик физикани, математик математикани, учувчи учувчиликни билишдан аввал шу нарсани ўрганиши шарт. Ахир қандай қилиб одам ҳаётга нима учун келганини, ким томонидан юборилганини ва алал-оқибат борар жойи қаерлигини билмай туриб яшаши мумкин?


Рашид тўлқинланиб кетди. Кўнгли нимадир сезгандек бўлди. Бир умр кон излаган одам унга яқинлашиб қолганида қай аҳволга тушса, Рашид ҳам шу аҳволда эди. Бу саволлар неча йиллардан буён унинг ҳам тинчини бузаётган эди-ку. Уларга жавоб излаб, не куйларга тушмади. Наҳотки жавобга - маррага яқинлашиб қолган бўлса…


- Мана ҳозир сиз бекордан-бекор Самарқандга бориб келмаётгандирсиз. Самарқандга боришдан бирор мақсадингиз бўлса керак?
- Албатта.
- Ўлимгачи?
- Тушунмадим?

- Қўполроқ савол берган бўлсам, узр. Бироқ, ҳамманинг ҳам умри ўлимга олиб боради. Ҳаёт туғилишдан ўлим сари бориладиган

 

5-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29