| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Мўмин ака худди гўдакдек юм-юм йиғларди. Шу-шу иккаласи тез-тез кўришиб гаплашадиган бўлиб қолишди.
Бир куни имомлар ҳақида гап кетганида Рашид:
- Мен имомларни ёмон кўраман, - деди.
- Ундай деманг, улар ҳам мусулмон биродарларингиз.
- Биродарларим?!
- Ҳа, биродарларингиз.
- Ундай бўлса, нега бизга қарши гаплар гапиришади? Бизни адашган, ҳатто кофир дейишади? Ўшаларнинг гаплари билан ота-оналаримиз, аёлларимиз йўлимизга ғов бўлишяпти-ку!
- Ҳа, энди, сизнинг йўлингизни нотўғри деб топишган бўлишлари ҳам мумкин-ку. Ўтмишда ҳам бир мужтаҳиднинг ҳалол деганини иккинчиси ҳаром деган, мубоҳ деганини фарз деган. Бундай ихтилофларнинг бўлиб туриши табиий.
- Демак кофир, дейишлари ҳам табиий экан-да?!
- Йўқ, йўқ, униси эмас. Униси хато. Мудҳиш хато.
- Бировни кофир деганнинг ўзи кофир бўлади, шундайми?!
- Шундайку-я, лекин… Нима бўлганда ҳам улар ҳам намоз ўқишади, рўза тутишади, Аллоҳга ишонишади. Шуларини эътиборга олиб, уларнинг туҳматларини гуноҳи кабира ҳисоблаб, уларга инсоф тилаб дуо қилсак, тўғрироқ бўлса керак, валлоҳу аълам.
- Мени кечирасиз-у, Мўмин ака, ҳатто улар «Ҳизбут Таҳрир» ижтиҳодини нотўғри деб топган тақдирда ҳам бу фикрларини ичкарида - мусулмонлар ўртасида айтишлари лозим эди. Кофирларнинг телевидениеси, кофирларнинг матбуоти, кофирларнинг минбаридан туриб айтишларини, айниқса шу гаплари билан жон сақлашларини, мансабга эга бўлишларини ҳечам ҳазм қилолмайман. Уларни кофир дейишга тилим бормайди-ю, лекин Худо учун ёмон кўришим аниқ.
Рашид гапини тамомламасдан отбой эълон қилиниб, ўз туркумига боришга мажбур бўлди. Ётаётиб, кескин гапириб юбормадимми, деб ўйлади. Эртаси куни Мўмин ака билан қуюқ сўрашиб:
- Кеча оғирроқ гапириб қўймадимми? - деди.
- Йўқ, йўқ, аксинча, жуда тўғри гапирдингиз. Анчагача уйқум қочиб, фикрларингиз хусусида ўйлаб ётдим. Охири сиз ҳақсиз, деган хулосага келдим. Ҳақиқатда ҳам мусулмонлар ўзаро гаплашишлари керак бўлган гапларнинг куфр минбаридан гапирилиши шармандалик. Фақат, гап шундаки, улар гапираётган минбарларини куфрники деб билмайдилар.
- Бўлиши мумкин эмас. Ахир бу нарса ойдек кўриниб турибди-ку. Ҳатто намоз, рўза, ҳижоб тақиқланяпти-ку. Куфрнинг бундан ортиқ яна
Муассаса бир неча туркумларга бўлиниб, ҳар бир маҳкум ўз туркумида тунаши шарт.
15-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
|