Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тушунтириб бергандек анқайиб қолди. Унга нисбатан ичида бир илиқлик пайдо бўлди.


- Тўғри ифодалолмаган бўлишим мумкин, лекин…, - Мўмин аканинг гапи оғзида қолди.
- Тўппа-тўғри ифодаладингиз, мен ҳам тўппа-тўғри тушундим, - шарт кесди Рашид.
- Ажойиб бола экансиз.
- Ҳа, жудаям ажойибман. Мўмин ака, эшитишимча, сиз билимли одам экансиз?
- Ҳар қалай уч-тўртта китоб ўқиганман.
- Илмингиздан бизни ҳам баҳраманд қилиб туринг. Бу сизнинг бурчингиз.
- Тўғри-ку, лекин мен қўрқоқман. Тўғрисини айтиб қўяман.
- Иккаламизнинг ўртамизда сир бўлса-чи?
- Ўшанда ҳам.
- Майли, унда айтиб қўйсангиз ҳам менга зиёнингиз тегмайдиган гаплардан гаплашсак бўлаверадими?
- Бўлаверади.
- Нега ҳеч кимга аралашмайсиз, ёлғиз юрасиз?
- Айтдим-ку қўрқоқман, деб. Жуда кўп мусулмонларга зиёним тегди, яна тегишидан қўрқаман.
- Тегдирмасликка ҳаракат қилинг бўлмаса.
- Айтишга осон. Унинг учун мен ўзимга ишонишим керак. Ўзимга ўзим жавоб бера олишим керак. Мен эса ундай эмасман. Азобга чидолмадим, қўрқдим, кейин нимани билсам, ҳаммасини айтдим. Бундан кейин ҳам яна айтиб туришга рози бўлдим.
- Нега рози бўлдингиз?
- Айтяпман-ку сизга қўрқоқман, деб.
- Йўқ, сиз қўрқоқ эмассиз.
- ...
- Нега унда казёлман, дейсиз. Индамасангиз ҳам бўлаверади-ку.
- Индамасам, кейин менга ишонишиб, сирларини айтиб қўйишса, мен бориб уларга айтсам, охиратим куйиб кетади-ку.
- Ана кўрдингизми, сиз улардан эмас, охиратдан қўрқасиз, Худодан қўрқасиз. Ҳозирги аҳволингиз ўткинчи ҳолат. Ҳали қараб турасиз, бир кун келиб, довюракликда анча-мунча қўрқмасларни доғда қолдириб кетасиз.
- Илоҳим, айтганингиз келсин.
- Худо хоҳласа, шундай бўлади. Шундай бўлишини сўраб, Раббимга дуо қиламан. Сиз ҳам дуоларингизда мени ёдга олиб туринг.

 

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29