Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

с.а.в. бўлган. Хуллас, менинг йўлим аниқ. Яратувчимнинг Пайғамбарим орқали кўрсатган йўлидан бориб, бобомнинг илк яшаган жойига қайтмоқ.


Рашид тўла бўлмаса ҳам ўзига керакли нималарнидир англагандек бўлди. Расулнинг йўли нима эканини жуда билгиси келди.
- Ўша йўлингизни менга ҳам ўргатмайсизми?
Бу гапни эшитган Расул хазина топиб олган одамдек қувониб кетди. Бу қувнашнинг сабабини Рашид кейинроқ «Сен туфайли Аллоҳнинг бир одамни ҳидоятга бошлаши дунёю ундаги нарсалардан яхшироқдир», деган ҳадиснинг мағзини чаққан пайтда англади.


Йўл-йўлакай Рашид Расулга ўзини қизиқтирган саволларни бериб борди. Расулнинг жавоблари кутганидан ҳам зиёда бўлди. Суҳбат шу қадар қизғин тус олдики, Тошкентга кириб келиб қолишганини иккаласи ҳам сезмай қолишди. Бир неча соатгина олдин танишган бу икки инсон юз йиллик қадрдонлардек хайрлашдилар. Хайрлашиш жуда оғир кечди. Бир-бирларидан сира ажралгилари келмасди.


Шу-шу Рашид билан Расул ажралмас дўстга айландилар. Бир-бирларини бир кун кўрмасалар туролмасдилар. Расулнинг гапларини Рашид соатлаб тингларди, эшитишдан тўймасди. Расул ҳам бошқаларга йиллар давомида ўргатадиган билимларини Рашидга бир неча ҳафталар ичида ўргатганидан ич-ичидан хурсанд эди.


Яратувчининг борлиги, бирлиги, чексизлиги, чекли нарсаларнинг Яратувчи бўлолмаслиги, Пайғамбарнинг ҳақлиги, Қуръоннинг арабларнинг, Муҳаммаднинг ёки Аллоҳнинг каломидан бошқа нарса бўлиши мантиқан мумкинмаслиги, қатъий, аниқ далиллар орқали Муҳаммаднинг ҳам, арабларнинг ҳам эмас, Аллоҳнинг каломи бўлиб чиқиши - борингки, Расулнинг ҳар бир дарси унинг ақлини боқиб, семиртираётгандек бўлиб туюларди.

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29