Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

сафардир. Сафар бўлганда ҳам уларнинг энг эътиборлиси, энг аҳамиятлисидир. Самарқанд сафари бемақсад бўлса, у қадар зарари йўқ. Аммо умр сафарининг бемақсад бўлишидан Худо сақласин! Сиздан шу маънода сўраган эдим. Умр сафарингиздан мақсадингиз нима, демоқчийдим.


Рашид боягидан бадтар каловланди. Бола-чақа ўстириш, уйлаш, жойлаш, илмий иш қилиш, бирон кашфиёт яратиш, демоқчи бўлди, аммо айтолмади. Негаки бу нарсалардан ўзининг ҳам ичи чиқмасди. Ҳаётдан мақсад қандайдир бошқача, сирли нарса бўлиб туюларди унга.


- Нега жим бўлиб қолдингиз? Оғирроқ савол бериб қўйдимми?
- ...
- Наҳотки яшашдан бирон мақсадингиз бўлмаса?! Наҳотки мақсадсиз яшаш мумкин бўлса?! Нима, ҳеч нарсанинг ташвишини қилмасдан, шунчаки кун ўтказаверасизми?
- Йўқ, унчалик эмас. Бола-чақа, рўзғор, тирикчилик дегандек ташвишлар ҳамма қатори бизда ҳам бор.
- Хафа бўлманг-у, бу каби ташвишлар, тўғрироғи, юмушлар ҳайвонда ҳам, паррандада ҳам бор. Тўғри, инсоннинг уларни бажариши ҳайвонникидан шаклда фарқ қилади. Наҳотки шаклнинг ўзи ҳайвондан ажралишга кифоя қилади, деб ўйласангиз?
Бу хусусда Рашид аввал ҳам ўйлаганди. Фақат шаклда ҳайвондан фарқланиш ақлига сиғмасди. Бу ерда мен билмаган нимадир бўлиши керак, деб кўп бош қотирганди.
- Ўзингизчи? Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?

- Менми? Мен инсонман, ақлли мавжудотман. Ҳайвондан - ақлсиз мавжудотдан фақат шаклда фарқланишим мумкинмас, деб ўйлайман. Мен мусулмонман. Борлиқни Худо яратганига ишонаман. Мени ҳам ўша Худо яратган. Энг катта бобомни яратиб, уни жаннатга киритган. Бобом яратилишидан аввал фаришталар мажбурий тарзда Аллоҳнинг итоатида бўлганлар. Кейин Аллоҳ Ўзига мажбурий тарзда эмас, ихтиёрий тарзда итоат қиладиган мавжудотни яратмоқчи бўлган. Ихтиёрий итоат мажбурий итоатдан устунлиги боис фаришталарни Одамга сажда қилдирган. Фақат шайтон бундан бош тортиб, лаънатга учраган ва минбаъд одамга душман бўлишга қасам ичган. Ихтиёрийлик буйруқ ва тақиқларда намоён бўлиши ўзингизга маълум. Худойим энг катта бобомни бир буйруқ - тақиқ орқали синаган. Шайтон бобомни йўлдан оздириб, жаннатдан қувилишига сабаб бўлган. Аммо Парвардигори олам бобомнинг авлодларини ўз ҳолига ташлаб қўймаган. Уларга пайғамбарлар орқали дунёю охират саодатига элтгувчи йўлни кўрсатиб турган. Уларнинг охиргиси менинг Пайғамбарим Муҳаммад

 

6-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29