Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

дедилар: ёноғимни ерга текиз, етим қолгур. Абдуллоҳ  ерга қўйдилар. Ёноқлари ва соқоллари ерга теккач, Умар дедилар: эй Умар, агар сени Аллоҳ мағфират қилмаса, ҳолингга вой. Сўнгра жонлари узилди.
Зун-нурайн (икки нур соҳиби) Усмон (Разияллоҳу анҳу) ўлимларидан олдин уйларида қамал қилинганларида рўза оғиз эдилар. Ифтор вақти бўлгач, қамал қилувчилардан чучук сув сўраган эдилар, рад этдилар ва ана ёнингда «ракий» (идиш) турибди, ўшандан ичиб оғзингни очақол. Ракий битларни тутиб, солинадиган идиш. Усмон (Разияллоҳу анҳу) ўша куни ифтор қилмадилар. Аёллари Ноила бинти Қурофаса сув қидириб кетдилар. Ноила одамларни учратиб, улардан кўзачада сув олдилар. Усмон (Разияллоҳу анҳу) олдиларига сув билан қайтиб келганларида бомдодга азон айтилганди. Сизга сув олиб келдим, – деди Ноила. Усмон (Разияллоҳу анҳу) қарадилар, баногоҳ бомдод вақти кирибди. Мен рўза оғиз ҳолда тонг оттирдим,– дедилар. Ноила деди: қаердан овқатландингиз? Биров таом ёки ичимлик олиб келганини кўрмадим-ку. Усмон дедилар: Расулуллоҳни кўрдим. У зот менга тепамдаги шифтдан қараб, эй Усмон сени қамал қилдиларми?– дедилар. Мен: ҳа, дедим. Чанқатдиларми?– дедилар. Мен: ҳа, дедим. Қўлларидаги бир челак сувни менга узатдилар ва ичгил, эй Усмон, дедилар. Мен тўйгунча ичдим. Сув муздек экан, ҳатто совуғи кўксим ва елкамгача етди. Сўнг Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам): Яна ич! дедилар. Мен чанқоғимни босгунимча ичдим. Сўнг менга дедилар: қавм сенга қарши чиқади, истасанг жанг қил, ғолиб келасан, истасанг уларни ташлаб кел, ҳузуримизда ифтор қиласан. Мен ҳузурларида ифтор қилишни танладим.
Усмон ибн Аффон олдиларига Касир ибн Солт кириб келди. Усмон (Разияллоҳу анҳу) унга дедилар: Эй Касир, бугун қатл қилинаман деб ўйлайман. Касир деди: эй амирал мўминин, Аллоҳ сизни душманингизга қарши ғолиб қилади. Ё сизга бирор иш белгиланиб, муҳлат берилдими, ёки сизга бирор гап айтилдими? Усмон дедилар: йўқ, лекин мен бу ўтган кечани бедорликда ўтказдим. Саҳар вақти бўлгач, кўзларим бироз уйқуга кетиб қолибди. Шунинг орасида Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)ни, Абу Бакр ва Умар (Разияллоҳу анҳу)ни кўрдим. Расулуллоҳ менга: Эй Усмон, бизни куттирмагин, биз сени кутмоқдамиз,– дедилар. Усмон (Разияллоҳу анҳу) ўша куни қатл қилиндилар.

Усмон (Разияллоҳу анҳу)ни ўлдиришгач, шкафларини титкилаган эдилар, ичида бир мактуб бўлган бир қути топдилар, унда шундай ёзилган эди: «Бу Усмоннинг васияти, Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим, Усмон ибн Аффон Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, у ёлғиз шериксизлигига, Муҳаммад унинг бандаси ва элчиси эканига, жаннат

 

21-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26