Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

бўлса, менга тегирмон қуриб бер,– дедилар. Шунда кофир Луълуъа: агар соғу саломат бўлсангиз, сизга шундай тегирмон ясаб берайинки, уни шарқу мағрибдагилар гапириб юрадилар,– деб Умар олдидан кетди. Буни эшитган Умар: бу йигит ҳозир мени қўрқитиб кетди,– дедилар».
Сўнгра Умар (Разияллоҳу анҳу) манзилларига йўл олдилар. Эртаси куни олдиларига Каъб Аҳбор келиб, эй амирал мўминин, билиб қўйинки, сиз уч кун ичида ўласиз,– деди. Умар: сен қаердан билдинг?– дедилар. Каъб айтди: Тавротдан билдим. Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, сен Умар ибн Хаттобни Тавротда кўрдингми?– дедилар Умар. Каъб деди: йўқ, лекин сифатларингиз ва ташқи кўринишингиз таърифини ва ажалингиз битганини кўрдим. Эртаси куни Каъб келиб, эй амирал мўминин, бир кун кетиб, икки кун қолди,– деди. Сўнг кейинги куни келиб, икки кун кетиб, бир кун ва бир кеча қолди,– деди. Мана шу кеча тонгида ҳамма нарса ҳал бўлади,– деди. Тонг бўлгач Умар намоз ўқигани масжидга бордилар. Умар сафларни тўғрилашга одамларни тайинлар эдилар. Сафлар тўғри бўлгач, Умар намозни бошлар эдилар. Намоз бошлангач одамлар орасида турган лаънати Абу Луълуъа қўлида икки томони туғли, дастаси ўртасида бўлган ханжар билан келиб, Умарга олти марта санчди. Киндики остига тушган зарбадан Умар ўлдилар. Бадбахт Абу Луълуъа дарҳол ташқарига ўзини уриб йўл-йўлакай ханжарни одамларга тиқиб кетди. Зарба еган ўн уч кишидан тўққизтаси вафот этди. Буни кўрган мусулмонлардан бири унинг устига катта бир тўнни ташлади. Бадбахт Абу Луълуъа қўлга тушдим деб ўйлаб ўзини ўзи сўйиб юборди.

Умар (Разияллоҳу анҳу) зарба оғриғидан йиқилдилар ва Абдурраҳмон ибн Авф шу ердами?– деб сўрадилар. Шу ерда, амирал мўминин, мана у,– дедилар. Умар Абдураҳмонга: ўтиб, одамларга намоз ўқиб беринг,– дедилар. Абдурраҳмон намозга ўтиб бердилар, бу вақт эса Умар Абдурраҳмоннинг ёнига ётқизиб қўйилдилар. Умарнинг яқин атрофидагилар рўй берган воқеани кўриб билдилар, аммо масжиднинг бошқа томонидагилар нима бўлганини тушунмадилар. Бироқ улар Умарнинг товуши тўхтаб эшитилмай қолгани сабабли, «Субҳоналлоҳ», «Субҳоналлоҳ»– деб турдилар. Абдурраҳмон ибн Авф енгилгина қилиб намоз ўқиб бердилар. Сўнгра амирул мўминин Умарни кўтариб уйларига олиб бордилар. Умар айтдилар: эй ибн Аббос! Қарагин ким менга суиқасд қилибди. Абдуллоҳ ибн Аббос бир мунча вақт йўқ бўлиб кетиб, сўнгра қайтиб Муғийра ибн Шуъбанинг қули экан,– дедилар. Умар дедилар: Аллоҳ уни ўлдирсин, мен унга нисбатан яхшилик қилишга буюрган эдим. Сўнг: менинг ўлимимни, бир марта бўлса ҳам сажда қилган мусулмон киши қўлида қилмаган

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26