Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

  • Мана шу йўл билан у давлатга яна қарз олишини осонлаштиради ва оқибатда унинг қарзлари кўпайгандан кўпайиб боравериб, уни тўлашнинг йўлини тополмай қолади. Бу фонд билан муомала қилган барча давлатлар мана шу аҳволда.
  • Қарздорлик кризиси эса процентларини – рибо бўлгани боис – тўламаслик билан ҳал қилинади. Бу қарзларни тўлашни эса ана шу қарзларни олиш ишида қатнашган ҳокимларга юкланади. Улар ўз шахсий бойликларидан тўлайдилар. Шунингдек, бу кризис ҳеч қачон ва ҳеч қандай қарз олмаслик билан ҳам ҳал бўлади. Бунга қўшимча, юртда қишлоқ хўжалик, саноат, савдо-сотиқ соҳаларида соғлом сиёсат олиб бориш ва табиий бойликлардан кенг фойдаланиш билан ҳал бўлади. Шунингдек,  Умматга вожиб бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқиб, уларни аввало байтулмолдан, байтулмолнинг маблағи етмаса, бадавлат мусулмонлардан солиқ йиғиш билан амалга оширилади.
  • Бойликни ёмон тақсимлаш ёки унинг етишмаслиги оқибатида келиб чиққан ишсизлик ва камбағаллик ишлашга қодир шахсларга давлат тузган лойиҳалар орқали иш ўринлари яратиб бериш билан ҳал этилади. Эркакларга ишга қодир кишилар нафақа қилади, аёлларга уларнинг маҳрам қариндошлари нафақа қилади. Агар ушбу нафақа қилувчилар йўқ бўлса, уларни зарурий эҳтиёжлари билан таъминлаб туришни давлат ўз зиммасига олади ва байтулмолдан беради. Агар байтулмолда маблағ йўқ бўлса, бадавлат кишиларга солиқ солиш билан амалга оширилади.
  • Исломий давлат Умматнинг ва унинг ҳар бир шахсининг асосий эҳтиёжларини кафолатлайди. Шахсларнинг асосий эҳтиёжлари: озиқ-овқат, кийим-кечак ва юртда қурилиши урф бўлган оддий уй-жой кабилардир. Бутун Умматнинг асосий эҳтиёжлари: таълим, табобат ва хавфсизликдир. Байтулмолда маблағ бор бўлиш ёки бор бўлмасликдан қатъий назар, ҳар иккала эҳтиёж албатта, қондирилади. Чунки байтулмолда бўлмаса, солиқ орқали қондирилади.

 

41-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42