Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Америка долларнинг олтинга алмаштириб бериш курсини бир унция олтинга 35 доллар қилиб белгилаб қўйди.
Бреттон Вудз низоми олтинга алмаштириб бериш низоми, деб аталди. Чунки бу низом бўйича давлатларни ўз жамғармаларида олтинга алмаштирса бўладиган қоғоз пулни, яъни долларни сақлаши белгилаб қўйилди. талаб қилинган пайтда Америка томонидан белгиланган нархда долларни олтинга алмаштириб бериладиган бўлди. Фунт стерлинг ҳам қайсидир даражада алмаштиришга яроқли бўлиб турди. Лекин бу ҳол узоқ давом этмади.

2. аъзо давлатларга ўз пулининг алмашинув курсини барқарор ушлаб туриш шарт қилиб қўйилди. Буни шу давлатлар йўлга қўядиган муайян сиёсатлар билан амалга ошириладиган бўлди. Бу сиёсатлар олтиндан ва олтинга алмаштиришга яроқли бўлган долларлардан иборат қоплам (таъминот) билан мутаносиб бўлиши шарт эди. Конференцияда бу нархнинг 1% чегарада қалқиб туришига рухсат берилди. Акс ҳолда давлатлар уни ўз ҳолига қайтариш учун аралашадиган бўлди.

3. Конференция қуйидаги икки халқаро ташкилотни тузишга қарор қилди:

Биринчи: Халқаро валюта фонди. Бу валюта фондининг энг кўзга кўринган мақсади халқаро пул барқарорлигини таъминлаш, алмашинув курс барқарорлигини таъминлаш ва аъзо давлатларнинг ўзи қўшган ҳиссаларига қараб шу фонд маблағидан бемалол олишини таъминлашга ҳаракат қилиш. Фонд аъзо давлатларга уларнинг тўловлар балансидаги бузилиш кўламини қисқартиришга ёрдам бериш учун ўзидаги маблағлардан беради.
Бу фонд унинг қарорларига Америка хўжайин бўладиган шаклда тузилди. Чунки улар аъзо давлатларнинг қанча овозга эга бўлишини шу фондга қўшадиган ҳиссаларига боғлиқ қилиб қўйишди. Чунки Америка энг катта ҳисса (27,2% сармоя) қўшгани боис демак бу фонд қарорлари Америка истаги бўйича чиқариладиган қарорлар бўлади.
Иккинчи: Жаҳон реконструкция банки ташкилоти. Унга фақат халқаро валюта фондига аъзо бўлган давлатларгина аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. Унинг энг кўзга кўринган мақсади қуйидагичадир: Уруш вайрон қилган нарсаларни қайта тиклаш, иқтисодий жиҳатдан қолоқ бўлган давлатларга ёрдам бериш, қарзлар ва грантлар беришдан иборат. Унда қанча овозга эга бўлишни худди валюта фондидагидек қилиб қўйишди. Яъни унда ҳам Американинг ҳукмронлиги таъминланди.

Бреттон Вудз конференциясининг энг кўзга кўринган қарорлари мана шулардир. Бу конференция олтинга алмаштириш низомини тасдиқлади. Бу низом бўйича муомала юритиш Америка 1971 йил 15 августдаги машҳур қарори билан уни бутунлай бекор қилгунига қадар давом этди. Ўша қарор бўйича долларнинг олтинга алмаштирилиши бекор қилинди.

 

6-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42