Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчи томон (дебитор, яни қарз олувчи) – тўловлар – унинг энг кўзга кўринган қисмлари қуйидагилар:

  1. Кўзда тутилган импортлар. (Бунга хориждан олиб келинган барча импорт товарлари киради).
  2. Кўзда тутилмаган импортлар. (Бунга давлатнинг хорижда вақтинчалик яшаётган фуқароларига ёки сайёҳ фуқароларига сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар, хорижий транспорт ширкатлари тарафидан давлатнинг хориждаги фуқароларига бериладиган транспорт харажатлари ва уларга товарларни етказиб бериш харажатлари, хорижда таълим олаётган талабалар харажатлари, давлатнинг дипломатик корпуслари воситасида ажнабийлардан товар ва хизматларни сотиб олиш, филмлар, телеграф, почта, телефон даромадлари, чет эл ширкатларининг суғурта мукофотлари, миллий ширкатлар томонидан ажнабийларга бериладиган компенсациялар ва шунга ўхшаганлар киради).
  3. Хорижга бериладиган қарзлар.
  4. Хорижга бериладиган фойдалар.
  5. Хорижга бериладиган совға-саломлар ва ёрдамлар.

Тўловлар баланси давлатдан бошқа давлатларга пулларнинг ҳақиқий ҳаракатини акс эттиради ва ҳеч бир ҳолда хориждан давлатга бериладиган ва давлат бериши лозим бўлган нарсаларнинг ҳамма қийматини акс эттирмайди.
Муайян йил учун кўзда тутилган экспортлар ва кўзда тутилган импортлар баланси – савдо баланси, деб аталади. Кўзда тутилган ва тутилмаган экспорт моллари ҳамда кўзда тутилган ва тутилмаган импорт моллари эса – тўловлар балансидаги жорий операциялар, деб аталади.

Савдо баланси – яъни экспорт ва импортлар банди – гарчи ана шу бандларнинг энг муҳими бўлиб, кўп ҳолларда умумий сумманинг учдан иккисига яқинини акс эттирса-да, бироқ, тўловлар баланси савдо балансини акс эттирмайди, чунки у бошқа элементларни ҳам ўз ичига олади. Масалан, Германиянинг 1925 йилдаги тўловлар баланси ўзаро тенг бўлди. Бунга унинг экспортлари импортларидан ошиб кетгани ёки тенг бўлгани эмас, балки 900 миллион маркага етган қарз олгани бўлди. Шунингдек, Американинг 1929 йилдаги тўловлар балансида дефицит (камомад) бўлди. Унинг савдо балансида дефицит борлиги сабабли эмас, балки, Қўшма Штатлар чет эл валюталардан иборат киримларидан катта миқдорини хорижда инвестиция қилиб ётқизгани сабабли шундай бўлди. Шунинг учун демак тўловлар балансида дефицит ёки ўзаро тенглик бор дейиш учун шунга алоқадор барча элементларни пухта ўрганиб чиқиш зарур бўлади.

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42