Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу авж олгани сайин унинг долларларини олтинга алмаштириш имконияти камайиб бораверди. Бу ҳол иккинчи жаҳон урушидан кейин ва Маршалл режасидан кейин амалда юз берди. Чунки Америка муомалада юрган ҳамма долларларни олтинга алмаштиришни бекор қилди ва Америка ичкарисида эмас, фақат хорижда муомалада юрган долларларнигина олтинга алмаштириш мажбуриятини олди. Кризисни шундай ҳал қилди. Чунки ундаги мавжуд олтинлар хориждаги муомалада юрган долларларни таъминлашга етар эди, холос. Шундан кейин бора-бора Американинг олтин жамғармаси камая бошлади ва ниҳоят 1961 йилда яна бир кризис бошланди. 1965 йилда Американинг олтинлари хориждаги долларларни Бреттон-Вудс конференциясида кўрсатилган расмий нарх бўйича алмаштиришга етмай қолгач кризис янада авж олди. Шунда бошқа давлатларнинг доллар жамғармалари ҳам ўзининг номинал қийматидан тушиб кетди-да, иқтисодий беқарорлик юз берди.
Америка 1958 йилнинг декабридан 1960 йил январигача бўлган муддат оралиғида ўзининг олтин жамғармаларидан тўрт миллиард зиён кўрди. Хориждаги долларлари миқдори ошиб кетиши натижасида шундай зарар кўрди. Доллар миқдори ошиб кетиши натижасида унга бўлган ишонч камайиб, олтинга ва уни жамғаришга бўлган талаб ортиб кетди. Банкларнинг ўзларидаги долларларни олтинга алмаштиришга бўлган талаби ҳам кучайди. Банклар тўловлар балансини олтин билан эмас, доллар билан тўлай бошлади.
Қуйидаги жадвалдан 1946 – 1965 йиллар ўртасида долларнинг олтин билан таъминланиши қай даражада пасайганлигини билиб олиш мумкин. (Рақамлар миллиард долларни билдиради).

Йил

1946

1949

1957

1960

1965

Америкадаги олтин жамғармаси

20,6

24,5

22,8

18,8

14

Хориждаги расмий ва хусусий долларлар жамғармаси

1,6

6,4

14,6

18,7

25,2

Долларни олтин билан таъминлаш натижасида Америка дунёнинг етакчи давлатларидан ўзига ёрдам беришларини талаб қилди. Шундан сўнг олтин гуруҳини тузишга келишиб олинди.

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42