Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шундан кейин пул номинал асосда (устига ёзилган баҳоси асосида) ишлатиладиган бўлди. Ва унга «шаклидан ва навидан қатъий назар, қонун туфайли молиявий айирбошлашнинг умумий воситаси бўлиб қоладиган ҳар қандай модда-восита» деб таъриф берилди. Бинобарин, муомалада юриши мажбурий қилиб қўйилган қоғоз пуллар муомалада юрадиган бўлди. Уларнинг қиймати давлат қонуни билан белгиланадиган бўлди. Уларнинг қиймати кўтарилиши ё тушиши давлатнинг иқтисоди, сиёсати, ва бу тўғрида амалга оширадиган тадбир-чоралари, масалан ўз савдо балансини ва тўловлар балансини идора қилиш каби ва шунга алоқадор бошқа нарсалар каби ишларга қараб бўлади.
Иккинчи омил: Тўловлар баланси
У ишларнинг табиатидан қатъий назар, маълум давр мобайнида бир давлат билан бошқа давлатлар ўртасида амалга оширилган ҳамма тўловларнинг умумий ҳисоб-китобидир.
Баланс қуйидаги икки томондан вужудга келади:
Биринчи томон (кредитор, яъни қарз берувчи) – киримлар – бу томон (ҳозирги иқтисодий низомларга кўра) қуйидагилардан ташкил топади:

  1. Кўзда тутилган экспортлар. (Бунга хорижга экспорт қилинган барча товарлар киради).
  2. Кўзда тутилмаган экспорт моллари. (Бунга муқим яшаб қолган ажнабийларга ёки сайёҳларга сотиладиган товарлар ва уларга кўрсатиладиган хизматлар, мамлакатдаги ажнабий дипломатик корпуслар сотиб оладиган нарсалар, ажнабий йўловчиларнинг сафар харажатлари ёки уларга пули маркази давлатда жойлашган ширкатларга тўланадиган товарларни етказилиб бериш харажатлари, филмлар, телеграф, телефондан, идорий… фан, санъат соҳасидаги мукофотлар, ажнабий фуқароларнинг маҳалиий ширкатларга тўлайдиган суғурта тўловлари, фуқароларга ажнабий ширкатлар томонидан тўланадиган компенсациялар, мамлакатимиздаги чет эллик талабаларнинг сарф харажатлари ва шунга ўхшашлар киради).
  3. Чет элдан бериладиган қарзлар, яъни давлатга бошқа давлатлар берадиган қарзлар.
  4. Ажнабий фойда ва тушумлар, яъни давлатга бошқа мамлакат берадиган фойда ва тушумлар.
  5. Давлат ёки унинг фуқаролари бошқа давлатлар ва уларнинг фуқароларидан оладиган совға-саломлар.

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42