Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бунинг оқибатида ана шу давлатлар ўз хазиналаридаги балансларни тўғрилаб олишда қийин аҳволга тушиб қолади. Бошқача айтганда, Америка тўловлар балансидаги ҳар қандай камомад мана шу давлатлар елкасига юк бўлиб тушади. Бу ҳам етмагандай, Америка уларнинг пулларини олтинга алмаштирилишини қисман ёки бутунлай бекор қилди. Бинобарин, бу давлатларнинг доллар захиралари паст нисбатга тушиб қолди, бу эса, ўз навбатида, давлатларнинг иқтисодий режаларига салбий таъсир кўрсатди. Бундай аҳволни Де Голл яхши ҳис қилган эди. У ўзининг 1965 йилдаги машҳур нутқида шундай деган эди: «Доллар илгари олтин билан таъминланган эди, ҳозир у энг паст миқдорда, 20% таъминланган. Агар давлатлар ўз доллар жамғармаларини мана шу 20% миқдорда алмаштирмоқчи бўлишган тақдирда ҳам, Америка бу нархда алмаштириб беролмайди. Шунинг учун бундай низомни олтин қоидаси низоми билан алмаштириш лозим».
Демак, олтинга алмаштириб бериш низомида пул кризислари юзага келиши кутилган ҳолдир. Чунки бошқа давлатлар долларнинг олтинга нисбатан курсини сақлаб туришга мажбур. Буни шу давлатларнинг марказий банклари ўзидаги олтин захиралари орқали аралашуви билан амалга оширилади.  Энг хатарли кризис жамғарма қилиб қўйиладиган пул эгаси бўлган Америка қачон бу пулни олтин билан боғлиқлигини бекор қилишга қарор қилган пайтда юз берди. Натижада бошқа давлатларнинг мана шу қоғоз пулдан иборат жамғармалари ўзининг олтин қийматини йўқотди. Натижада доллар қанчалик пасайса бу давлатлар пуллари қиймати ҳам шунчалик пасаяди, бундан кўпроқ пасайиши ҳам мумкин.
Иккинчидан: Мажбурий қоғоз пуллар низомидаги кризислар.
Бу низом шароитида кризислар тобора тезлашаверади. Чунки давлатларнинг ўзаро сиёсий ва иқтисодий рақобатлашуви, хусусий бозорлардаги чайқовчиликлар, давлатларнинг бошқа давлатларга товар экспорт қилиши ёки улардан товар импорт қилиши, қарз олишга бўлган эҳтиёжи ва бошқалар валюталарнинг кўтарилиб, пасайишдаги қийматига кескин таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида нархлар ва иқтисодий муомала барқарорлигига эришиш – агар бундай барқарорлик бутунлай йўқ бўлиб кетмаса – жуда қийин бўлиб қолади. Бундай ҳолни ҳозир маҳалиий ва иқтисодий муомалада кузатиш мумкин.

Бу низом шароитида давлатларнинг ғам-ташвиши ўз захиралари борасида бутун эътиборини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан таъсир ўтказа олувчи давлатлар валютасига қаратиш бўлиб қолади. Бу валютага муҳтож бўлганлари учун унинг барқарорлигига аҳамият беришга мажбур бўлишади.

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42