Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Пулнинг қалқишлари савдо ишлари билан қоришиб кетди. Чунки муайян  пулдаги фойда ставкаси кўтарилиб кетса ёки бирон давлатнинг иқтисодий вазияти яхшиланса одамлар тижорий инвестициядан банклардаги кучли ставкали пулни жамғаришга ўтиб оладиган бўлди. Бундай ҳол 1987 йил 19 октябр душанба куни Уолл-Стритда биржалар қулаган пайтда содир бўлди. Чунки акциялар нархлари 20%дан ҳам кўпроқ тушиб кетди. Бу тўғрида ҳар хил иқтисодий таҳлиллар қилинди. Аммо Американинг доллар фойда ставкасини кучли шаклда кўтариб қўйиш нияти борлиги ҳақида тарқалган миш-мишлар шунга сабаб бўлди, деган таҳлил ҳақиқатга яқинроқдир. Чунки Америка матбуотида Америка молия вазири билан Германия молия вазири ўртасида содир бўлган келишмовчилик ҳақидаги хабар чиқиб қолган эди. Хабарда айтилишича, Америка молия вазири долларнинг процент ставкасини кўтариб қўйиш билан ўз ҳамкасбига таҳдид қилган. Чунки Германия молия вазири марканинг процентини кўтариб қўйган эди. Бу эса  акциядорларни шароит ўзгармай туриб, қулай фурсатдан фойдаланиб, осонроқ фойдани ва афзалроқ жамғармани қўлга киритиш учун қўлларидаги акцияларидан тезроқ қутилишга ундади. Франция молия вазири бу кризис сабаби ҳақида гапирганида шуни айтди.
Ана шу кризисдан кейин айрим ғарб давлатларининг молия вазирлари асосий валюталар алмашинув курсини товарлар «савати», курслари билан, жумладан олтин курси билан боғлаб қўйишни таклиф қилишди. Яъни буни Бреттон-Вудс низомига «адолатли» қайтиш, деб ҳисоблаш мумкин.
Шунча молиявий кризислар юз берса ҳам дунё ҳамон мажбурий қоғоз пул билан муомала юритиб келяпти. Бунга сабаб зарар кўраётган кўпгина давлатлар ҳисобига шу низомдан фойда кўраётган айрим давлатларнинг тўғаноқ бўлиб турганидир. Бу давлатлар ўзларининг сиёсий ва иқтисодий нуфузлари бошқалар устидан ҳукмрон бўлиб қолавериши учун шундай йўлни тутмоқда. Бу давлатларнинг пули қолган давлатларнинг марказий банкларида мавжуд эканини эътиборга олинса уларнинг нуфузи сақланиб қолаверади. Бу эса ана шу қолган давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий вазиятига ўша давлатлар нуфузи таъсир қилишига олиб келади.

Шунинг учун ҳам бу давлатлар бу низомни ўзгартиришга қарши турибди. Чунки бу давлатлар муносиб олтин қоплами (таъминоти)га эга эмас. Чунки агар олтин қоидаси низомига қайтиладиган бўлса барқарор валюта деб аталмиш пул эгаси бўлган ҳозирги давлатларнинг бошқалардан ҳеч қандай устунлиги қолмайди. Модомики тўғри муолажа қилинмас экан мана бу мажбурий қоғоз пул низомининг давом этавериши натижасида олам қайта-қайта юз бераётган бу кризислардан азият чекаверади.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42