Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

3)    Сариқ (олтин) маъданни эритиш ва зарб қилиш эркинлигини таъминлаш; Шунда кимнинг олтин пуллари бўлса, ҳеч қандай чекловсиз, уларни эритиши ва олтин ёмби (слитка) қилиб қуйиб олиш имконига эга бўлади. Шу билан бирга, кимнинг қўлида олтин ёмби бор бўлса, зарбхонага бориб, зарб қилиш ҳақини тўлаганидан сўнг, ёмбисини пул қилиб зарб қилдириб олишга қодир бўлади. Бу иш олтиннинг расмий баҳоси билан савдодаги баҳоси ўртасида бирорта бузилиш содир бўлишига йўл қўймаслик учун қилинади.
Бу фақат иқтисодий жиҳатдан ўрганилганда шундай. Аммо Ислом нуқтаи назаридан қаралганда эса, қуйидаги шаръий далилларга кўра, пул олтин ва кумушдан ўзга бўлиши асло дуруст эмас:

  1. Росулуллоҳ с.а.в.нинг олтин ва кумуш Ислом давлатининг пули сифатида муомалада юришига рози бўлишлари. Шунингдек Пайғамбаримизнинг бу динор ва дирҳамлар вазнини ўлчашда қурайшликлар вазн-ўлчовига ҳам рози бўлганлари. Товус Ибн Умардан шундай ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:

«الْوَزْنُ وَزْنُ أَهْلِ مَكَّةَ»
«Вазн-ўлчов – Макка аҳлининг вазн-ўлчовидир». У пайтда ўн дирҳам етти мисқол, деб ўлчанган. Ҳозирги ўлчовимизда олтин динор 4,25 грамм, кумуш дирҳам 2, 975 грамм бўлади.

  1. Ислом олтин ва кумушга тааллуқли муайян шаръий ҳукмларни баён қилди:

Биринчи: Олтин ва кумушни канз (хазина) қилиб тўплашни ҳаром қилди:
وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
– „Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоš-эҳсон šилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг!“.                                                         [9:34]
Иккинчи: Олтин ва кумушни пул эканлигини ва савдо молларига тўланадиган нарх ҳамда меҳнат ҳақи эканини эътиборга олиб олтин ва кумушдан закот беришни фарз қилди.
Учинчи: Дияни пул сифатида олтин ва кумуш билан тўлашни фарз қилди:
«وَعَلىَ أَهْلِ الذَّهَبِ أَلْفُ دِينَارٍ»
«...ва олтини бор кишилар минг динор (хун тўлайдилар)».
«جَعَلَ النَّبِىُّ
دِيَتَهُ اثْنَى عَشَرَ أَلْفًا أَىْ مِنَ الدَّرَاهِمِ»

«Росулуллоҳ с.а.в. унинг диясини (хунини) ўн икки минг, яъни ўн икки минг дирҳам қилиб белгиладилар».

 

19-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42