Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бешинчи: Ривожланаётган давлатларнинг 1980 йилдаги 28%ни ташкил қилувчи ички маҳсулотга нисбатан қарзлари 1986 йилга бориб 48%га ошди. Исломий юртларнинг ички маҳсулотга нисбатан ялпи қарзи эса 1986 йили 59%ни ташкил қилди. Улар орасида биринчи ўринни эгаллаган Мисрнинг қарзи 1982 йил 89% ва 1986 йил 74% ўртасида бўлди. Иорданияга келсак, унинг ички маҳсулоти кам бўлгани учун ҳамма қарздор давлатлардан ўтиб кетди ва 1988 йили унинг ички маҳсулотларга нисбатан қарзи 300%га яқинлашиб қолди.
Ушбу айтиб ўтилган айрим маълумотларнинг ўзи қарздорлик кризиси тез суръатда кучайиб кетганлигини очиқ таъкидлаб турибди. Қарздорлик кризиси асосан Мексика ўз қарзлари процентини тўлолмай қолиб, бутунлай вайрон бўлган вақтдан бошланиб, ҳануз давом этяпти. Бунинг сабаби эса бугунги оламий иқтисод низоми билан халқаро банк ва валюта фондининг нотўғри ечимларидир.

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42