Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчи: Тўловлар баланси натижасида келиб чиққан кризисни муолажа қилиш
Юқорида кризис тўловлар балансида камомад юз берганда ёки киримлар тўловларни қоплай олмай қолганда пайдо бўла бошлашини айтиб ўтдик. Бундай ҳолатда давлат ўзидаги нақд пул етишмаслигини бартараф қилиш учун вақтинчалик муолажага киришади ва ўзининг иқтисодий вазиятини ўнглаб, тўловлар балансини тўғрилаб олиш учун сиёсий тадбир-чораларни қўллайди.
Бугунги кунда давлатлар қўллайдиган тадбир-чоралар қуйидагилар:

  1. Хориждан капитал-сармоя жалб қилиш учун бир восита сифатида бозор киримлари ставкасини ошириш;
  2. Импорт молларига солиқ солиш, бошқача айтганда, божхона тўловлари нархини ва импорт молларини камайтиришга алоқадор барча тўловлар нархини ошириш;
  3. Маҳаллий валюта қийматини пасайтириш орқали ишлаб чиқарилган маҳаллий товарларни экспорт қилинадиган хорижий давлатлар сонини ошириш; Чунки маҳаллий валюта курсининг пастлиги хорижий давлатлар учун ҳам арзон бўлади ва бу билан экспорт ҳажми ҳам ошади. Аммо давлат бу ишда бир шартга амал қилиши лозим: яъни унинг ишлаб чиқараётган товарлари катта ҳажмда экспорт қилишга тайёр туриши керак. Шунда импорт моллар миқдори ошади, экспорт товарлар ҳажми ортиши натижасида шундай бўлади. Аммо давлат экспорт учун етарли даражада товар ишлаб чиқолмаса, бу ҳолда ўз валюта курсини пасайтириши уни зиёнга олиб кириб қўяди. Бундан ташқари, валюта курсини бундай тарзда пасайтириш, нархларнинг қимматлаб кетишига сабаб бўлади. Демак валюта курсини пасайтириш – агар давлат етарли экспорт товарларини ишлаб чиқариш қудратига эга бўлса – импорт қилишнинг ошиши билан бирга экспортнинг ҳам ошишига олиб келади. Фақат бунинг учун айнан шу товарларнинг ўзини экспорт қилаётган бошқа давлатлар ўз валюталари қийматини пасайтирмасликлари шарт. Чунки пасайтиришадиган бўлса, у ҳолда вазият пасайтирмаганда қандай бўлса шундай бўлиб қолади.
  4. Табиий бойликлардан фойдаланиш тўғрисида жиддий изланиш олиб бориш. Шу шаклдаки, иқтисод жонланиши ва шу бойликларни экспорт қилиш ортиши натижасида импортлар яхшилансин. Шу вақтнинг ўзида, давлат асосий товарларни хориждан импорт қилишга мажбур бўлиб қолмаслиги учун уларни ўзида ишлаб чиқаришга қаттиқ аҳамият бериши лозим. Мана шунда импортни камайтиришга муваффақ бўлади.

 

22-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42