Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Тўртинчи: Ўғрини қўлини – барча шартлари топилганда – кесиш учун нисоб белгилади.
«لاَ تُقْطَعُ يَدُ السَّارِقِ إِلاَّ فِى رُبْعِ دِينَارٍ فَصَاعِدًا»
«Ўғрининг қўли динорнинг тўртдан биридан кам нарса ўғирласа кесилмайди».
«إِنَّ الرَّسُولَ
قَطَعَ سَارِقًا فِى مِجَنٍّ قِيمَتُهُ ثَلاَثَةَ دَرَاهِمَ»
«Росулуллоҳ с.а.в. нархи уч дирҳам турадиган қалқонни ўғирлаган ўғрининг қўлини кесдилар».
Бешинчи: Пул муомалаларида саррофлик (пул алмаштириш) аҳкомларини белгилаганида олтин ва кумуш билан тайин қилди:
«نَهَى رَسُولُ اللهِ عَنِ الْفِضَّةِ بِالْفِضَّةِ وَالذَّهَبِ بِالذَّهَبِ إِلاَّ سَوَاءً بِسَوَاءٍ وَأَمَرَنَا أَنْ نَشْتَرِىَ الْفِضَّةَ بِالذَّهَبِ كَيْفَ شِئْنَا وَنَشْتَرِىَ الذَّهَبَ بِالْفِضَّةِ كَيْفَ شِئْنَا»
«Росулуллоҳ с.а.в. кумушни кумушга, олтинни олтинга фақат тенгма-тенг алмаштиришга буюрдилар, бунинг аксидан қайтардилар. Олтинга кумушни хоҳлаганимизча сотиб олишга ва кумушга олтинни хоҳлаганимизча сотиб олишга амр қилдилар».
Бошқа бир ривоятда «يَدًا بِيَدٍ қўлма-қўл» дейилган.
Буларнинг барчасидан маълум бўляптики, Ислом давлатининг пули албатта олтин ва кумуш бўлади.
Шунинг учун молиявий кризисни ҳал этиш учун олтин пул қоидасига қайтиш лозим. Бунда фақат олтин пул бўлишининг ёки олтин ва кумуш пул бўлишининг фарқи йўқ. Бироқ, олтин пул низомига қайтиш ҳам муаммолардан холи бўлмайди. Халқаро монополиялар натижасида ва божхона тўсиқлари мавжудлиги туфайли, олтин ва кумушнинг жуда кўп қисми буюк давлатлар хазинасида, маҳсулот ишлаб чиқариш потенциали ошиб кетган ва халқаро савдода рақобатлашиш қудрати ҳам ошиб кетган давлатлар хазинасида тўпланиб қолганлиги боис ёки бу давлатлар иқтидорли олимлари, мутахассислари ва инженерлари билан устун бўлиб олгани боис ҳамда олтин ва кумуш низоми ўрнига мажбурий қоғоз пул низоми қабул қилингани учун олтин пул низомига қайтиш муаммоларсиз кечмайди.

Олтин ва кумуш низомига қайтмоқчи бўлган давлат бундай муаммоларни хатлаб ўтиш учун автаркия  сиёсатини юритиши зарур (автаркия – хориж давлатлар иқтисодига қарам бўлмаган мустақил хўжалик яратишга қаратилган сиёсат ва зарур нарсаларни четдан олмасдан ўзи етказишга асосланган миллий хўжалик системаси).

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42