Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

МУСУЛМОНЛАР ЮРТЛАРИДАГИ ХОЗИРГИ ҚАРЗДОРЛИК КРИЗИСИНИНГ ТЎҒРИ МУОЛАЖАСИ ЭСА ҚУЙИДАГИЧА:

 

1 - қарзлардан туғиладиган устама процентларни тўламаслик; Чунки бу рибодир. Аллоҳ Таоло бундай деди.
وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ
– „Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз“.          [2:279]
2 - Қарзларни судхўрлик процентисиз ёпиш;
Шубҳасиз, бундай қарздорликдан қутулишнинг тўғри йўли унинг жавобгарлигини шу ҳукмда иштирок этган ва давлатнинг қарздорлик вақтида бошқарув салоҳиятига эга бўлган ҳокимлар кўтаришлари лозим. Чунки улар давлатнинг қарздорлик даврида бойишди. Шунинг учун айни қарзлар уларнинг шахсий бойликларидан, бойликларининг бир-бирларига нисбатан қанчалигига қараб, кундалик эҳтиёждаги молларидан ушлаб қолиш билан ундириб олинади. Мисол учун, бирининг бойлиги проценти бир миллион бўлса, иккинчисининг бойлиги проценти ярим миллион, яна бошқасиники миллионнинг тўртдан бири ва ҳоказо бўлиши мумкин. Бунинг маъноси улар қарздорликни мана бундай нисбатда кўтаришади: 1:2:4 ...
Нима учун қарзлар жавобгарлиги ҳокимларга тушишига келсак, бу қуйидаги сабабларга кўрадир:
а)    Исломда ҳокимнинг масъулияти ҳаётнинг барча ишларида, жумладан, иқтисодий ишларда фуқаро ишларини бошқаришдир:
«كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Ҳар бирингиз етакчисиз  ва ҳар бирингиз ўз фуқаросидан  жавобгардир».

б)         Бошқарувда турган ҳоким ҳеч қандай молиявий тижорий иш билан шуғулланмаслиги лозим. Унга ўзининг ойлик моянасидан бошқа пул берилмайди. Агар ҳокимлик даврида бойиб кетса, уни шу тўғрисида муҳосаба қилинади. ҳолбуки, бугунги воқеда барча ҳокимлар бойиб кетишган. Халифа Умар G бирор волийси ёки масъулининг олаётган ойлигидан ортиқча маблағини топиб олса, мана шу маблағни ундан мусодара қилиб олар, агар шубҳа қилиб қолгудек бўлса, уни қасам ичирар эди. Волий ва масъулларни вазифасига тайинлашдан аввал ва кейин ҳам мол-мулкларини ҳисоблаб кўрар, агар улардан шубҳа қилса, қасам ичирар, ортиқча мол топиб олса, мусодара қилиб, байтулмолга ўтказиб юборар эди. Бу иш уларнинг шахсий мулкларига тажовуз қилиш ҳисобланмайди. Чунки улар бу мулкни ношаръий йўл билан топишди.

 

30-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42