Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Чунки олинган қарз маҳаллий валютада эмас, балки ажнабий валютада тўланади. Кўпинча бу давлатлар ўзларида ажнабий валютанинг етишмаслиги боис қарзларини ўша валютада тўлолмай қолишади. Натижада хорижий валютани қиммат нархда сотиб олишга мажбур бўлишади-да, бу билан ўзларининг маҳалий валютаси курси тушиб кетади… Ана шунда халқаро валюта фондига мурожаат қилишади. Халқаро валюта фонди эса бу давлатлар иқтисоди устидан Америкага маъқул келадиган сиёсат бўйича ҳукм чиқаради. Мақсад, жаҳон бозорига Америка ҳукмрон бўлсин. Баъзида қарздор давлат қарзини тўлаш учун хорижга арзон нархда товар чиқаришга мажбур бўлади ва бу билан иқтисодий зарар кўради.
Агар қарз узоқ муддатга берилган  бўлса, бундан ўша давлатда улкан ҳажмда маблағ тўпланиб қолиб, иқтисодий балансига путур етказиш, кейин қарзини нақд пул ёки нақд товар билан тўлолмай қолиб, кўчмас мулки, ери, кўпинча завод-фабрикаси билан тўлашга мажбур қилиш кўзда тутилган бўлади.
Ушбу қарзлар натижасида келиб чиқувчи хатарлар муқаррар хатарлигидан ташқари, улар рибо ҳамдир. Шунинг учун давлатлардан қарз олиш ҳеч қандай ҳолатда шаръан дуруст бўлмайди. Шу ўринда бир савол туғилади: Хўп, биз қарздорликдан қутулдик ҳам дейлик. Шундан кейин маблағ мавжуд бўлмаса, қайта қарз олмасак, қандай қилиб қайтадан иқтисодимизни ривожлантира оламиз?
Ислом бу муаммони қуйидаги икки йўл орқали ҳал қилиб берди:
Биринчи: Қишлоқ хўжалик, савдо, саноат ва уларнинг бошқа соҳалар бўйича соғлом иқтисодий сиёсатларни ишлаб чиқиш.
Иккинчи: Байтулмолга – унда мавжуд бўлиши ё бўлмаслигидан қатъий назар – зарурий лойиҳаларни яратишни вожиб қилди.
Биринчи тўғрисида бир оз тафсилоти билан қисқача баён қилиб ўтамиз:
а)    Қишлоқ хўжалик:

  1. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш.
  2. Пахта, ипак, каноп ва юн каби кийим-кечак махсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш.
  3. Дон каби озиқ-овқат маҳсулотлари ёхуд пахта, ипак каби кийим-кечак маҳсулотлари ёки цитрус мевалар, хурмолар каби мева-чевалар бўладими фарқсиз, хорижда ўз бозорига эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ошириш.

б)    Савдо:
Мусулмонлардан ва зиммийлардан божхона солиқларини олмаслик. Балки уларни ҳеч қандай лицензиясиз экспорт ва импорт савдоларини қилишларига қўйиб бериш. Фақат икки ҳолатда савдо қилиш ман қилинади:

 

32-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42