Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мустамлакачи давлатлар бошқа давлатларга қарздорликдан чиқиш борасида ишлаб чиққан йўл халқаро валюта фонди ва жаҳон банки йўлининг ўзи эканлиги бу муаммони янада чигаллаштиради. Чунки ривожланаётган давлатлар валюта фонди ва жаҳон банкига мурожаат қиладиган бўлса уларни  муаммоларга лиқ тўла доира ичига киритиб қўйишади.
Қарздорлик муаммосининг тобора жиддий тус олиши қарздор давлатларни қарз хизматини (бўлиб-бўлиб тўланадиган тўловлар ва процентларни) тўлашдан ожиз қилиб қўяди.  Натижада бу давлатларнинг энг катта ғам ташвиши ўз қарзларига чизиқлар тортишга уриниш ва ўз  иқтисодини жонлантириш учун янги қарзлар  олиш бўлиб қолади. У давлатлар бунга эришиш учун улардан Париж клуби, деб аталмиш кредитор давлатлар гуруҳи ҳамда Лондон клуби, деб аталмиш кредитор тижорат банклар гуруҳи халқаро валюта фондидан оқловчи характеристика олиб келишни талаб қилади. Бу характеристика  бу қарздор давлатлар соғлом иқтисодий йўлдан юришмоқда, деган мазмундаги ишончлилик гувоҳномасига ўхшайди. Лекин бу характеристикани бериш учун халқаро валюта фонди бу давлатларга ислоҳот программаларини амалга оширишни шарт қилиб қўяди. Бу ислоҳот программалари одатда – маҳаллий валюта қийматини пасайтириш, асосий ва зарурий товарларни қўллаб қувватлашни бекор қилиш, иш ҳақларини музлатиб қўйиш, ҳукумат тарафидан маблағ ётқизишни камайтириш, энергия, умумий хизматлар ва товарлар нархларини умумий шаклда ошириш, жамғармаларни кўпайтириш ва сармояларни жалб қилиш учун процент ставкаларини  ошириб қўйиш, ташқи савдони чекловлардан озод қилиш ёки улардан чекловларни енгиллатишдан иборат бўлади.

Қарздорлик муаммосини халқаро валюта фонди орқали муолажа қилиш муаммони янада кучайтириб юборади. Чунки валюта фонди программалари қуруқ ҳисоб-китоб асосидаги ечимни ўз ичига олади. Яъни бу фонд масалага икки томон ўртасида баланс пайдо қилиш учун ишлатиладиган арифметик тенглама, деган этиборда қарайди-да, ортиб кетган томондан чегириш ва камайиб қолган томонга қўшиб қўйишга ҳаракат қилади. Лекин бунда бу ечимнинг инсоннинг ўзига алоқадорлигидан кўз юмилади, ўртага ташланган бу ечимдан иқтисодий жиҳатдан азият чекаётган инсоннинг ўзига алоқадорлигидан кўз юмилади. Масалан, киримларни ошириш учун халқаро валюта фонди солиқлар солишни талаб қилади. Ваҳоланки валюта фонди қарздор давлатлардаги солиқлар чидаш мумкин бўлган энг сўнгги чегарага – агар бу чегарадан ўтиб кетган бўлмаса – етганини яхши билади.

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42