Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунингдек, бу давлатларнинг олтин ва чет эл валюталаридан иборат захиралари ҳажми ҳам кичик бўлгани боис камомадни ўз пул захиралари ҳисобидан қоплай олишмайди. Қолаверса, бу захираларнинг камайиши ва уларни камомадни қоплашга ишлатилиши бу захираларни хатарга дучор қилади ва маҳаллий валюта курсини пасайишига олиб келади. Бунга қўшимча ўлароқ бу давлатларнинг кўпи ўзининг табиий бойликларидан фойдаланишга жиддий аҳамият бермагани натижасида  қарз олиш йўлига ўтилади. Кризисни янада кучайтириб юборадиган нарсалардан бири қарз олиш қаторига қуйидаги уч хатарли омилнинг келиб қўшилишидир:

    1. Бу қарзларни маҳсулот ишлаб чиқариладиган  лойиҳаларга йўналтирилмай балки кўнгил очишга оид ёки шунга ўхшаш лойиҳаларга ҳамда ҳеч қандай иқтисодий фойда келтирмайдиган (ташвиқот учун мўлжалланган) бўлмағур лойиҳаларга йўналтирилиши. Бу билан эса мана шу лойиҳалар аввалги камомадни янада оширадиган яна бир қўшимча юк бўлади.
    2. Чет давлатлардан олинган қарзлар ва ёрдамларнинг катта қисми йирик мансабдор шахслар тарафидан талон-тарож қилиниши; Буни мукофотлар ва поралар орқали амалга оширишади. Бу мансабдор шахслар ўзлари ишлаётган ҳукуматда сиёсий ўзгариш бўлиши ёки давлат тўнтариши юз бериб қолишидан хавфсираб, ўзлаштириб олган бу маблағларини хавфсизлигини таъминлашга қаттиқ ҳаракат қилишади. Шунинг учун бу маблағни хорижга чиқариб юборишади-да, бу билан мамлакатларини икки марта маҳрум қилишади. Бир марта, юртнинг ички иқтисодини ўстиришга ажратилиш лозим бўлган катта қисмдаги давлат мулкини ўзлаштириб олишлари билан. Иккинчи марта, бу маблағни хорижга  чиқариб юбориб, юртларини маҳаллий инвестициядан маҳрум қилиш билан маҳрум қилишади. Бу ҳақда АҚШнинг Морган Трест банки янги тадқиқот чиқарди. Унда кўрсатилишича «учинчи дунё давлатлари олган жами қарзларнинг 40-60% яна биринчи дунё давлатларига қараб йўл олган. Бу пуллар йирик мансабдорларнинг махфий махсус ҳисоблари кўринишида ёки уларнинг яқинлари номида яна биринчи дунё давлатларига  қараб йўл олган. Тадқиқотда кўрсатилишича учинчи давлатларнинг саксонинчи йиллар ўрталаридаги қарзи 1 триллион 500 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, бунинг муқобилида қарийб бир триллион маблағ биринчи дунё давлатлари банкларида, учинчи дунё давлатларининг ҳозирги ёки собиқ амалдорларнинг шахсий ҳисобларида сақланмоқда».
Бу қарзларни буюк давлатлар ёки нуфузли давлатлар қарздор давлатлар устидан ўз ҳукмронлигини ўтказишда восита қилиб олишлари;

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42