Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мен бузуқ ечимлар натижасида мазкур давлатларга етган иқтисодий мусибат кўламини тушуниб олиш учун қуйида уларнинг қарздорлик миқдори қанчалигини кўрсатиб ўтмоқчиман. Айни бузуқ ечимлар эса халқаро валюта фонди, жаҳон банки ва инсон табиати ва ақлига зид келувчи тузумлар тарафидан таклиф қилинган:
Биринчи: Ривожланаётган давлатлар қарзи.
Умумий қарз 1972 йили 91 миллиард доллар эди. 1986 йилда бу ҳажм бир триллион доллардан ошиб кетди. Бу қарзларнинг 22%и Исломий юртлар елкасига тушган. Саксонинчи йиллар охирларида бу қарзларнинг 200 миллиардга яқини араб юртлари елкасига тушди. Саксонинчи йиллар охирларида уларнинг 15%и учинчи олам давлатлари елкасига тушди.
Иккинчи: Ривожланаётган давлатлар қарзларининг йиллик устама проценти 1972 йили 7,3 миллиард доллардан 1986 йил охирида 95,8 миллиард долларга кўтарилди. Исломий юртлар қарзларининг проценти эса 1972 йилдаги 1,56 миллиард доллар 1986 йил охирига бориб, 23,5 миллиардга етди.
Учинчи: Қарздор араб давлатлари ичида энг биринчи ўринда Миср туради. Унинг қарзлари 1986 йилга бориб 40 миллиард долларга етди. Бу маблағ 1980-1985 йилларда ратификация қилинган қарзларни ташкил қилади. Бу қарзларнинг процентлари ва 1987 йил январидан 1988 йил июнигача тўланиши кечикиб кетган қисмлари ўн миллиардлаб доллардан ошиб кетди.
Тўртинчи: Иордания. Бу давлатнинг шартномадаги қарзлари етмишинчи йилларнинг иккинчи ярмидан саксонинчи йилларнинг бошлари орасида улкан рақамларга сакраб кетди. Бу қарзлар 1972-1988 йиллар ўртасида  юз бараварга ошиб кетди ва 1988 йил охирида шартномада бўйича олинган қарзлар 12 миллиардга етди. Улардан тўланганларидан ташқари нақд маблағ эса беш миллиард долларга яқинлашиб қолди ва 1989 йилнинг охирига бориб бу 8 миллиардга етди. Унинг устама проценти эса 3 миллиард бўлди. Охир бориб, 1988 йил октябрда Иордания ҳукумати динорнинг айрбошлаш курсини қалқитиб туришга ҳамда тижорий банкларни керакли хорижий валюта билан таъминлашдан тўхтаб қолишга мажбур бўлди. Бунга сабаб мамлакат бюджети паст даражага тушиб кетиб, 1988 йили четга чиқариладиган валютаси 14%дан ошмай қолди. Ҳатто импорт товарларга тўланадиган маблағ бюджетда икки ҳафтага етгудек қолди холос. Оқибатда 1988 йил охирига бориб, ҳукумат ташқи қарзларини тўлашдан бутунлай ўтириб қолди.

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42